Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

2-давра 14-босқич ўқувлари бошланди

Category: Янгиликлар
Created on 03 July 2017 Hits: 950

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО МАРКАЗИДА ДИНИЙ ХОДИМЛАР ЎҚУВЛАРИНИНГ II ДАВРА XIVБОСҚИЧ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

  2017 йилнинг 2 июль куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг II давра XIV босқич ўқувларининг бошланишига бағишланган суҳбат тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан рўйхат асосида масжид имом-хатиблари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда Марказ директори т.ф.н. Ш.Зиёдов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири А.Қаюмовлар қатнашиб, тингловчиларни янги ўқув машғулотларининг бошланиши муносабати билан вилоятлараро суҳбат ўтказишди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар беришди. Марказдаги шарт-шароитлар ҳамда тингловчилар томонидан риоя этилиши лозим бўлган тартиб-қоидалар тушунтирилди.

Мазкур суҳбатда тингловчиларга юртимиздаги диний соҳда эришилган ютуқлар, мустақиллик йилларида марҳум ва муҳтарам юртбошимизнинг шахсан ташаббуслари билан жойларда катта-катта масжидлар, азиз-авлиёларимизнинг абадий қўним топган табаррук қадамжолари таъмирланиб, халқимиз ихтиёрига топширилганини таъкидланди.

Муҳтарам юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муборак Рамазон кунлари диний уламолар, масжид имом хатиблари билан ўтказган учрашуви ва унда диний ходимларга қўйилаётган долзарб вазифа ва масъулиятлар бўйича ҳам атрофлича  маълумотлар айтиб ўтилди. Бугунги кунда юртимизда президентимиз бошчилигида барча соҳаларда шиддат билан олиб борилаётган бунёдкорлик ва тараққиёт ишларида имом хатиблар ҳам ўз касбий нуқтаи назаридан келиб чиқиб, динимиз ва давлатимиз ривожига ўзлариниг муносиб ҳиссаларини қўшиши таъкидлаб ўтилди.

Яқинда муҳтарам юртбошимизнинг Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” масжиди ва зиёратгоҳида, шунингдек Андижон вилоятига уютирган сафарларида уламолар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик билан суҳбатлашиб, бугунги кунда имом хатиблар ҳар тарафлама халқимизга намуна бўлиши, жамиятда тинчлик, диний бағрикенг ва ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашда жойларда ўз ўрнига эга эканликлари фахр билан тилга олиниб, имом хатибларга ҳукуматимиз даражасида юксак эътибор қаратилаётгани тилга олиндии.

Суҳбат якунида ҳозирдаги айрим фитна-фасод тарқатиб юрган диний экстремистик гуруҳлар фитнасидан доимо огоҳ бўлишлари ва шу билан бирга жойларда ўтказилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари, тадбирларда бу манфур оқимларнинг асл башарасини очиб ташлашларини тингловчиларга ўқтирди. Диний соҳа ходимлари айниқса, имом хатиблар бугунги кунда янада шижоатли ва оқдан қорани ажрата оладиган бўлишлари, бепарволик ва лоқайдликдан доимо огоҳ бўлишлари эслатиб ўтилди.

Марказнинг қадрдон тингловчилари ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларга, эътиқод эркинлигига берилаётган юксак эътибор ва диний ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган, барча шароитларга эга бўлган ушбу илм ва маърифат масканида ииккинчи бор ўқувларда иштирок этаётганлари учун аввало Президентимиз ва раҳбариятга самимий миннатдорчилик туйғуларини изҳор этдилар ва дуои хайрлар қилдилар. Тингловчилар бундан олти йил муқаддам бу даргоҳда олган билим ва тажрибалари ўзларининг иш фаолиятлари ва жамоат билан ишлашда анча қўл келганлигини эътироф этиб, дунёда ягона бўлиб турган бу марказ фаолияти ва раҳбарият кўрсатмаларига сўзсиз итоат қилишга бирдек ваъда беришди.

3 июль куни тасдиқланган ўқув жадвалига мувофиқ биринчи машғулотлар ўтказилди. Давомат 100% ни ташкил қилди. “Имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги долзарб вазифалари” мавзуидаги маърузани Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов номидан берилган ваколатга кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров олиб борди.

Марказда тингловчиларнинг самарали таҳсил олишлари, ётоқхонада мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқув хоналари ва ётоқхона электр манбаи, иссиқ сув ва бошқа қулайликлар билан талаб даражасида таъминланган.

Марказ ошхонасида тингловчилар учун уч маҳал иссиқ овқат моҳир ошпазлар тарафидан сифатли қилиб берилмоқда.

 II давра XIV босқич тингловчилари дастлабки машғулотларни кўтаринки кайфиятда бошлаб юборишди.

  

Малака ошириш ўқувлари бўлими бошлиғи  Т.Эвадуллаев

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:124

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:110

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:144

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:187

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:279

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:268

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...