Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Имом Бухорий халқаро маркази томонидан давлат ижтимоий буюртмаси тайёрланади

Category: Янгиликлар
Created on 10 June 2017 Hits: 776

Самарқанд вилояти ҳокимлигида 2017 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2017 йилда ажратилган давлат гранти ва ижтимоий буюртма ғолибларига махсус сертификат топширилди.

Тадбирда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори А.Тураев ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Х.Мелиевлар иштирок этишди.

Самарқанд вилояти бўйича йирик ижтимоий буюртма ғолиблари қаторида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита буюртмасига асосан Имом Бухорий халқаро маркази томонидан тақдим этилган “Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси” мавзусидаги лойиҳа 2017 йил Давлат ижтимоий буюртмасининг ғолиби деб эълон қилинди ва махсус сертификат топширилди.

Лойиҳа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2017 йил  29 апрелдаги 17-сонли  мажлис Қарорига мувофиқ тасдиқланган.

Ижтимоий буюртма асосида  “Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси” мавзусида китоб, китоб-альбоми, қўлёзмалар каталоги ва буклетни тайёрлашнинг асосий мақсади – Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросига эътибор ҳамда муҳаддиснинг табаррук ҳоки абадий  қўним топган маконда олиб борилган бунёдкорлик ва ободончилик ишларини ёритиш. Имом Бухорий халқаро марказининг ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар, Имом Бухорий халқаро маркази манбалар хазинасида сақланаётган  нодир қўлёзма асарлар ҳақида кенг қамровли маълумот берувчи қўлёзмалар каталоги, китоб, китоб-альбоми ва буклет тайёрланади.

Лойиҳа доирасида Имом Бухорий асарлари қўлёзма ва тошбосма нусхаларининг жаҳон қўлёзма фондларида сақланиши ва  улар устида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумотлар йиғилади ва Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва бой маънавий меросини кенг тарғиб этиш, Имом Бухорий асарларининг юртимизда ва хорижда ўрганилишини ёритиб бериш, Муҳаддис асарлари  қўлёзма ва тошбосма нусхаларининг юртимиз ва жаҳон қўлёзма фондларида сақланиши ҳамда улар устида олиб борилаётган тадқиқотлар тизими ўрганилади.

“Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси” мавзусидаги давлат ижтимоий буюртмасини бажарилиши доирасида қуйидаги нашр ишлари ва халқаро конференция амалга оширилади:

-     “Имом Бухорий эътирофи” номли китоб.

-     Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Имом Бухорий халқаро маркази фаолиятига оид ишларини акс эттирувчи  иллюстратив китоб-альбоми нашр этилади. (ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилади).

-    Имом Бухорий халқаро маркази қўлёзмалар фондида сақланаётган ноёб асарлар каталоги 100 нусхада нашр этилади. (ўзбек тилларида нашр этилади).

-    Имом Бухорийнинг илмий-маънавий меросидан фойдаланиб, ёшлар тарбияси ва ахлоқига салбий таъсир этувчи таҳдидлардан ҳимояланишда кичик ҳажмдаги рисола ва буклет нашр этилади.

-    2018 йилда “Имом Бухорий ҳаёти ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Тақдимотда ННТ ва фуқаролик жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори А.Тураев томонидан Имом Бухорий халқаро марказида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар, қўлёзма асарларни ўрганиш, алломалар ҳаёти ва маънавий мсеросини ўрганиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2015 йил  24-февралдаги  2-сонли Фармойишига  мувофиқ тасдиқланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” ни тайёрлаш бўйича И-2015-1-20 инновацион давлат гранти асосида “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедияси тайёрланганлиги айтиб ўтди.

Шунингдек, Марказнинг бундан олдин ҳам йирик ижтимоий лойиҳани амалга оширганлини таъкидлаб,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2016 йил  16-мартдаги  9-сонли мажлис Қарорига  мувофиқ Давлат ижтимоий буюртмаси асосида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли китоб-альбоми тайёрланиб, намуна нусхаси ўз вақтида эксперт учун тақдим этилганлигини айтиб ўтди.

Марказ томонидан тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли китоб-альбоми юртимизда олиб борилаётган динлар ва миллатлараро бағрикенглик ғояларини тўла қамраб олганлиги ва альбомни тайёрланишида масъулият билан илмий ёндашилганлигини алоҳида таъкидлади ва навбатдаги  “Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси” мавзусидаги давлат ижтимоий буюртмасини ҳам аъло даражада бажарилишини сураб қолди.

Тадбирда давлат ижтимоий буюрмаси ва давлат грантларини бажариш бўйича тавсиялар берилди ва Самарқанд вилоятидаги бошқа ННТ ташкилотлар томонидан ғолиб бўлганларига махсус сертификатлар топширилди.

 

 

Марказ илмий котиби  Ш.Умаров
Суратларни АРМ бошлиғи З.Узақов туширган

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:185

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...