Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Аллоҳ биз билан бирга

Category: Мақолалар
Created on 09 October 2017 Hits: 88

Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз! Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир (Бақара, 152-153).

Саид ибн Жубайр айтади: “Зикр – Аллоҳ таолога итоат қилишдир.

Ким тасбеҳ, таҳлил, Қуръон қироатини кўп қилсада Аллоҳ таолони эслмаса, у Аллоҳга итоат қилмабди”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳга итоат қилса Аллоҳ таолони зикр қилган бўлади. Агар унинг (нафл) намози, рўзаси ва Қуръон тиловати кам бўлса ҳам. Ким гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони унутган бўлади. Агар унинг (нафл) намози, рўзаси ва Қуръон тиловати кўп бўлсада”, дедилар (Имом Байҳақий).

Бир киши Абу Усмонга “Аллоҳ таолони зикр қиламиз, лекин қалбимизда ҳаловатни сезмаймиз”, деб савол берди. Абу Усмон: “Аллоҳ таоло битта аъзойингни тоат билан зийнатлаб қўйганига ҳамд айтгин”, деди.

Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бандаларни Аллоҳ таолонинг азобидан нажот топишига Аллоҳ таолони зикр қилишдан ўзга амал йўқ”.

Яхшиликни билиб, у ҳақида гапириш шукрдир. Шукр луғатда “зоҳир қилиш”, “очиқ-ойдин қилиш”, каби маъноларни англатади. Банданинг Аллоҳ таолога мақтов айтиши ва берилган неъматларни эътироф этиб, тоат-ибодат қилиши шукрдир. Шунингдек, банда берилган инъомларга тил ила шукр, қалб билан иқрор қилади.

Шукр неъматларнинг зиёда бўлишининг омилидир. Банда берилган неъматга шукр қилса Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:

“Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман” (Иброҳим, 7).

Гарчи ушбу оятда шукр қилиш ва ношукрлик оқибатлари Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, лекин унинг ҳукми умумий бўлиб, то қиёматга қадар келадиган барча инсонларга тегишлидир. Шукр қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзидаги моддий ва маънавий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, улар берилган тақдирда қандай ҳолатда бўлишини тасаввур этиш, ўзидан қашшоқ, қийналган кишиларни ёдга келтириш инсонни ўзидаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Бу иши инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчида нафрат ва ғазаб пайдо бўлишига олиб келади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади.

Ношукрлик инсонлараро муносабатларда ҳам ўзининг салбий натижаларини беради. Яхшиликни қадрлаб, имкони бўлса қайтариш айнан олижанобликдир (Шайх Абдулазиз Мансур).

Аллоҳ таоло бандаларини сабр билан ёрдам сўрашга буюрмоқда. Чунки сабр ботиний амалларнинг оғирларидан биридир. Инсон нафснинг шаҳватларидан сақланишида сабр муҳим ўринга эга.

Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)га қўшнининг ҳақи тўғрисида савол берилганда: “Қўшнига озор бермаслик билан бир қаторда, унинг озорига сабр қилиш”, деганлар. Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажаришда ҳам, қайтарган ишларидан тийилишда  ҳам сабр ёрдам беради. Аллоҳ таоло бандаларини нафснинг шаҳватларидан тийилишга ва ибодатларга буюради. Бандалар бу ишларда ҳам сабрга муҳтож бўладилар. Инсон машаққатларни енгиб, сабр қилса, Аллоҳ таоло Ўз каломига мувофиқ бу банда билан бирга бўлади. Унинг ишларида ёрдамчи бўлиб дуоларини ижобат қилади. Банда солиҳ амалларни бажаришда бардавом, собит бўлса ва сабр қилса нажот топади. Чунки сабр инсоннинг қиёмат куни зафар қучиши учун омилидир.

Шунингдек, Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни намоз билан ёрдам сўрашга буюрди. Чунки намоз мўминларнинг руҳлари оламлар Раббисига кўтариладиган ва У Зотга муножат қилинадиган ибодатлар онасидир. 

Манба:muslim.uz
Манбалар асосида
Баҳриддин ПАРПИЕВ
тайёрлади

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:186

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...