Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Динда ашаддий бўлма !!!

Category: Мақолалар
Created on 06 October 2017 Hits: 181

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, дин осондир. Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин унга ғолиб келади. Бас, тўғри амалда бўлинглар, яқинлашиб юринглар, яхшилик башоратини беринглар.

Саҳар чоғида, тушдан кейин ва кечанинг охирида ёрдам талаб қилинг», дедилар».(Имом Бухорий)

Демак Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига динда чуқур кетиб, ашаддийлашиб, ўзини қийнамасликка, ўртача иш тутиб, доимо яхшилик башоратини беришга чақирмоқдалар.

Дарҳақиқат, Ислом осонликдан иборат диндир. Унда ҳеч бир қийинчилик йўқ. Кўпинча инсонлар динни билмаган ҳолда ўзларига ноқулайликларни келтиришади. Оддий бир мисол: Икки қуда тўй кунини белгилаб, яхши ниятлар билан икки ёшни никоҳ тўйларини эълон қилишади. Кутилмаганда куёв томонидан, ёки келин томонидан яқинларидан бири вафот этади. Ўлим ҳақ. Ҳар бир инсонни бошида бор. Аммо бундан катта муаммо ясаш шартми? Агар тўй эгалари қариндошлари орасида диндан хабардор инсон бўлса, масалани ечими топилади. Яъни матом уч кун эканлигини инобатга олган ҳолда никоҳ тўйини ўтказилади. Бироқ икки қуда ёки яқинлари орасида Исломдан хабарлари бўлмаса, тўйни тўхтишгача борилади. Чунки йигирмаси, қирқи, йил оши маросимларни ўтказишликни Исломдан деб билишади. Аслида эса йигирма, қирқ ва йил оши маросимлари на Қуръонда, на ҳадисда ва на уламоларимиз китобида ёзилмаган. Шу сабабли бўлса керак пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматни оғирини енгил қилиш учун хадисда “Албатта, дин осондир” деганлар.

Шу билан бирга, Исломнинг осонлигига паст назар билан қараб, ўзига уни қийинлаштиришга уринганлар ҳам хато қиладилар. Яъни, динда чуқур кетиб, ҳаддан ошиб, ўзича кўп амалларни қилиб, шуҳрат топмоқчи бўлса, енгилиб қолади. Бундай одамлар бориб-бориб йўлдан чиқадилар. Йўлдан чиқиш турлича бўлиши мумкин. Баъзилар ортиқча уриниб, ўзини уринтириб қўйиб, кейин малол олиб, ҳамма нарсани ташлаб юборади. Яъни нафл ибодатларга муккасидан кетиб, эплолмагандан кейин эса фарзларни ҳам тарк этади. Бошқалар эса ашаддийлашиб, динда йўқ нарсаларни ҳам қилиб, бошқаларни ҳам шунга ундаб, ўзи ҳам адашади, ўзгаларни ҳам адаштиради.

Бунга мисол тариқасида Ҳаким Термизийнинг асарларида илмсиз сохта зоҳидларга қаратилган кўп танқидларини учратишимиз мумкин. Аллома уларни хавориж, рофиза, жаҳмийлар билан бир қаторда қаттиқ танқид қилади: "Бир тоифа илмсиз кимсалар зоҳидликни даъво қилиб, жоҳилликларидан турли бидъатларни ўйлаб чиқардилар. Улар "зуҳд" деганда дунёвий нарсалардан буткул юз ўгириш, дунё аҳлидан узлатда танҳо бўлиш деб тушундилар. Яқинлари билан алоқаларини уздилар, одамлардан узоқлашдилар, жамиятдаги бурчларини унутдилар, бойларнинг юзларига нафрат билан қарадилар. Билмайдиларки, зуҳднинг асли-нафс ва қалбдаги шаҳватларни синдириш эканини. Улар эса тана аъзолари билан баъзи нарсалардан тийилиб "зоҳидликни мукаммал адо этдим", деб даъво қиладилар. Жаҳолатлари шу даражадаки, ризқи кенглиги, мол-мулки бисёрлиги билан танилган имомларга таъна тошини отдилар, ҳатто баъзи набийларни ҳам айбладилар.

Аслида зуҳднинг мазмунида одамларни ҳалолликка, покликка, тинчликка, инсон қадрини ерга ўрмасликка чорлаб, ҳар ким ўзининг ҳалол меҳнати билан ижтимоий адолат қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилиш эмасмиди? Шу ўринда «Нақшбандия» тариқати билан танишсак, унда инсоннинг ҳалол меҳнати ва ҳунар билан ноз – неъматларни ишлаб чиқаришга, мавжуд ҳокимият билан ҳамкорлик қилишга ҳамда инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, дўстлик ва тинчликка даъват этади. Ҳар бир инсонни «Қўли меҳнатда, қалби Оллоҳ зикрида» бўлишга ундайдиган «Дил ба ёру даст бакор» номли машҳур шиори билан инсонни маънавийлик йўли сари етаклайди. Умумлаштириб айтганда, Нақшбандийлик мазмунида маърифий, ҳайриятпарварлик, халқпарварлик, адолат, камтарлик, меҳнаткашлик, ватанпарварлик, яратувчилик ғоялари билан суғорилган дейиш мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, ислом юксак умуминсоний фазилатларни шаклантирадиган, инсонни диний бағрикенглик асосида юксак маънавиятга етакловчи диндир. Ва албатта маърифатли исломни ниқоб қилиб олган экстремистик ғоялардан ҳимоя қилиш билан бирга, ундан ҳозирги истиқлол олдимизга қўяётган долзарб маънавий – маърифий ва тарбиявий муаммоларни ҳал қилишда устувор омилардан бири сифатида фойдалансак, мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, минг йиллик маънавиятимиз тарихи ҳам шак-шубҳасиз фикримиз тўғрилигини тасдиқлайди.

 

 “Дониёр бин Озод” жоме масжиди имом-ноиби М.Абдусаитов

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:124

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:110

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:187

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:279

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...