Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси — барқарорлик

Category: Мақолалар
Created on 02 October 2017 Hits: 161

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги  Президентимиз нутқи ўз мазмун-моҳияти, аҳамияти билан иштирокчилар диққат-эътиборини тортди. Нутқ қисқа бўлишига қарамай, даврнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди. 

Хусусан, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология, жумладан, Орол муаммоси  каби қатор глобал масалалар Ассамблея иштирокчилари ва халқаро экспертлар ҳукмига ҳавола этилди.

Президентимиз ёшларни сўнгги йилларда кучайиб бораётган диний экстремизм ва терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш кераклигини таъкидлаб, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Давлатимиз раҳбарининг нутқида кўтарилган устувор масалалар мазмун-моҳиятини хал­қимизга, айниқса, ёшларга етказиш, тушунтириб беришга масъулмиз.

Муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз меросида доимо ҳалол меҳнат билан яшаш, ватанпарварлик, мардлик, саховат ва камтарлик улуғланади. Президентимиз ўз нутқида ислом динининг инсонпарварлик аҳамиятига яна бир бор эътиборни қаратди: 

“Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз.

Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз.

Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.

XXI асрга келиб, жаҳон динларидан бири — исломга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Афсуски, бу қизиқиш ортида исломни ниқоб қилиб, ўзининг жирканч мақсадларини амалга оширишга уринаётган кучлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки ислом дини соф­лигига ҳам катта таҳдид солмоқда. Диний экс­тремистларнинг ёвуз мақсадлари, буз­ғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради. Мамлакатимизда муқаддас динимизни сохталаштиришга уринаётган турли мутаассиб кучларнинг ёвуз ҳаракатларига қарши курашиш, ёшларни экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш бўйича қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳовуддин Нақш­банд, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқа кўплаб алломаларимиз тарғиб этган исломий қадриятлар маънавий ҳаётимиз ва дин-диёнатимиз кўзгуси ҳисобланади. Улуғ алломаларимизнинг маънавий хазинаси ёшларни эзгу ишлар билан шуғулланишга, ватанпарвар бўлишга, ҳалол меҳнат қилишга ундайди.

Диёримизда яшаб, фаолият кўрсатган аждодларимиз Исломни юксак маданият ва цивилизация даражасига кўтаришганини бутун мусулмон олами эътироф этади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида таъкидлаганидек: “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. 

Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан ке­йинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. 

Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида биз Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдик.

Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳам шу мақсадга хизмат қилади”. 

Президентимиз ташаббуслари билан университетимизда ISESCO­нинг “Ислом цивилизациясини ўрганиш” кафедраси ташкил этилди. Янги ўқув йили олдидан кафедранинг расмий очилиш маросимида ISESCO Бош директори Абдулазиз Тувайжирий иштирок этиб, Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясини ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолади.

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилиш таклифини билдирди.  Президентимиз мазкур резолюциянинг аҳамияти ҳақида сўзлаб: “Бу ҳужжатнинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат.  Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган”, дея таъкидлади.  

Ўзбекистон минг йиллар давомида Буюк Ипак йўлининг муҳим қисми бўлиб келган. Бу ерда савдо-сотиқ, илм-фан, маданият марказлари тараққий этган. Уларнинг ривожланишида халқимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзга маданият вакилларига ҳурмат туйғулари асосий омиллардан бўлган. Шунинг учун ўлкамизда турли халқ­лар урф-одат ва анъаналари  ўзаро уйғунликда ривожланиб борган.            Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи, хусусан, «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилиниши дунё мамлакатларида тинчлик, осо­йишталик ва барқарорликнинг асоси бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Манба:religions.uz
Равшан АБДУЛЛАЕВ,
Тошкент ислом
университети ректори,
иқтисод фанлари доктори, профессор

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:147

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:185

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...