Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Жаннатга яқинлаштирувчи амал

Category: Мақолалар
Created on 02 October 2017 Hits: 138

Бандалар қилаётган амалларининг ичида баъзиларининг роҳатини шу дунёдаёқ кўриш мумкин. Баъзи амаллар учун эса дунёвий фойда олмасада, охиратда ажр олади. Қариндошлик алоқаларини боғлаш эса инсонни дунё ва охиратнинг чинакам бахту саодатига етказгувчи амаллардан ҳисобланади.

 Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бундай марҳамат қилади: «Ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз!» (Нисо сураси, 1-оят)

Бу ояти кариманинг тафсирларида баён қилинишича ибн Аббос, Зиҳок, Мужоҳид, Икрима, Ҳасан, Рабиъ ва бошқаларнинг тафсирларига кўра “Аллоҳга тақво қилингки, У Зотннинг номи ила боғланасиз ва аҳд қиласиз. Шунингдек, қариндошчиликка ҳам тақво қилинг – кесиб қўйишдан сақланинг ва уни боғланг!” (Ибн Касир тафсири).

Абу Юсуф Муҳаммад Зойиднинг “Мин таййибил каломи фи силати раҳими” (Қариндошлик алоқалари ҳақидаги гузал сўзлар) китобида баён қилинишича силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини боғлашлик мерос олишлиги ёки олмаслиги, маҳрам ёки номаҳрамлигидан қатъи назар насабдаги яқинларга итлоқ қилинади.

Абу Айюб розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда эдилар. Аъробий рўпара келиб туясининг тизгинидан ёки жиловидан ушлаб: “Ё Аллоҳнинг Расули” Менга мени жаннатга яқинлаштириб дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг!” деди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўхтаб қолдилар. Сўнг асҳобига қарадилар сўнг: “Батаҳқиқ, тавфиқ топди!” ёки “Батаҳқиқ, ҳидоят топди!” дедилар ва яна: “Нима дединг?” деб сўрадилар. Аъробий айтган сўзини қайтарган эди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмай ибодат қиласан, намозни барпо қиласан, закотни адо қиласан ва қариндошликни боғлайсан! – дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қариндошчилик алоқаларини кесгувчи жаннатга кирмайди”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтиладики, “Гуноҳларнинг ҳеч қайсиси соҳибини Аллоҳ таоло дунёда ҳам азоблаб, Охиратга ҳам азобни қолдиришга боғийлик ва қариндошликни узганчалик сазовор эмас”.

Абу Авфодан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики, “Ораларида қариндошлик алоқаларини узганлар бор қавмга раҳмат нозил бўлмайди”, (Тоййибул каломи).

 

Манба:muslim.uz
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Асака туманидаги “Холид ибн Валид”
жоме масжиди ходими

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Рамзан Қодиров Имом Бухорий қабрини зиёр…

17-10-2017 Hits:31

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум... Batafsil...

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора ортмоқда

Ўзбекистоннинг минтақадаги ва халқаро ми…

13-10-2017 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш... Batafsil...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакил…

13-10-2017 Hits:67

  Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти... Batafsil...

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келди

Аҳмад Шаҳид: Ўзбекистонни диний бағрикен…

13-10-2017 Hits:62

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва... Batafsil...

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлимига қанча талаба қабул қилиниши маълум қилинди

Тошкент Ислом институтининг сиртқи бўлим…

10-10-2017 Hits:123

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар ҳужжат топширганларнинг... Batafsil...

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод, катта шижоат, чинакам…

09-10-2017 Hits:109

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Batafsil...

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзбекистоннинг дўстлари янада кўпайди"

Усмонхон Алимов: "Ислом оламида Ўзб…

05-10-2017 Hits:148

  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 4 октябрда Халқаро Преес-клуб майдонида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқига... Batafsil...

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Акмал Саидов билан учрашди

БМТ дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бў…

03-10-2017 Hits:143

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 2 октябрь куни... Batafsil...

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бў…

03-10-2017 Hits:143

Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом... Batafsil...

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

03-10-2017 Hits:186

Саудия Арабистонидаги бир қатор ҳаж ишларига тегишли ташкилотлар томонидан 2017 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон ишчи гуруҳи намунали хизмат кўрсатгани юқори... Batafsil...

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди

Хушхабар: «Ҳадис илми Олий мактабини таш…

21-09-2017 Hits:278

Дин ишлари бўйича қўмита сайтида “Ҳадис илми Олий мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси қўйилди. Batafsil...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМ…

20-09-2017 Hits:267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.  Batafsil...