Home / ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИМИ

ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИМИ

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-олимлар, илмий ходимлар малакасини ошириш, Республикамизда диний-маърифий соҳага оид қарорлар ва фармойишларни чуқур англаб, илмий тадқиқот жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга оширади.

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Марказ  Низомига амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар, инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошка вазирликлар хамда давлат қўмиталар назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг Диний-маърифий соҳага оид қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Диний-маърифий тадбирлар бўлимининг вазифалари:

  1. 2019 – йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ОАВда мунтазам ёритиб бориш:

Ўзбекистон ва хорижий телеканаллар, газета-журналлар ва бошқа турдаги оммавий ахборот воситалари орқали марказ фаолияти, мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида маълумотлар бериб борилади;

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятига оид янгиликлар, маҳаллий ва хорижий ташрифлар, учрашувлар ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтганлиги тўғрисида марказ сайтига маълумотлар, фото лавҳа ва видео роликлар ҳам киритиб борилади.

  1. Алломалар илмий ва диний меросини ўрганиш ва тадқиқот ишлари олиб бориш:

Юртимиздан етишиб чиққан муҳаддис, мутакаллим, муфассир ва фиқҳ илмлари, шунингдек диний ва дунёвий билимлар ривожига ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий мероси ўрганилади ва кенг омма эътиборига ҳавола қилинади;

Буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида юртимиз ва хорижий илмий нашрларда мақолалар бериб борилади, конференция ва семинарларда буюк аждодларимиз илмий меросига оид маърузалар билан иштирок этилади;

Аллома ва буюк мутафаккирларимиз томонидан ёзиб қолдирилган қўлёзма ва тошбосма асарлар устида илмий изланишлар олиб борилади. Тадқиқот натижаларига асосланиб, уларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинади.

  1. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларни олдини олиш:

Диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тариқатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият усуллари ўрганилади ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асослари ишлаб чиқилиб, амалиётда татбиқ этилади;

Фуқароларнинг диний соҳадаги қизиқтираётган саволларига соф ислом таълимоти асосида зарур тушунчалар бериш мақсадида МФЙ, масжидлар ва таълим муассасаларида давра суҳбатлари олиб борилади;

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёшларда ақидапараст ва экстремистик ғояларга нисбатан иммунитет шакллантириш ва ижтимоий иллатлардан асрашга қаратилган “Экстремизм”, “Терроризм”, “Жиҳод”, “Такфир” ва “Ҳижрат” каби тушунчаларнинг асл тарихи ва бугунги кунда ёшлар тарбиясига кўрсатаётган салбий жиҳатларини ёритиб бериш ҳамда ёшлар онгини улардан асраш мақсадида маърузалар ўтказилади;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Марказ илмий ходимлари билан ҳамкорликда дин уламолари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусиида давра суҳбатлари ва туркум кўрсатувлар ташкил этилади;

  1. Олий таълим муассасаларида талаба ёшларга ислом дини маърифатини кенг тарғиб этиш, алломалар ҳаёти ва илмий мероси асосида маданий- маърифий тадбирлар ташкил этиш:

Юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ва илмий меросини тарғиб этиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади;

Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросининг бугунги кун ёшлар тарбиясидаги аҳамияти. Имом Бухорий асарларида илм ва одоб-аҳлоқ масалаларига бағишланган ҳадислар мавзуларида турли маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилади;

ОТМ ларида ёшлар билан “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида давра суҳбати ўтказилади;

ИБХИТМ ходимлари томонидан тайёрлаб нашр этилган китобларнинг бугунги кунда диний – маърифий соҳада тутган ўрни мавзусида илмий-амалий семинар ва кўргазмалар ташкил этилади;

“Вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида Республикамизнинг барча ОТМ ларида давра суҳбатлари ўтказилади;

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

  • Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида Марказ номидан вакилликни таъминлайди ва музокаралар олиб боради;
  • Топширилган вазифаларни амалга ошириш учун Марказнинг бошқа бўлимлари билан мунтазам ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
  • Бўлим илмий ходимларини ўз вазифасига бўлган муносабатини шакллантириш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;
  • Марказ директорининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;
  • Қонун ҳужжатларига ҳамда Марказ Низоми асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларни ижро этади;
  • Бўлим илмий ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилайди;

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

Рустамов Очил Юсупович
Туғилган йили: 15.05.1960
Маълумоти: Олий.
Тугаллаган билим юрти: СамДУ (Ўзбек филологияси факултети)
Илмий унвони: Доцент.
Лавозими: Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи
Тел: (+99891) 525-16-92.
 
 
Тураев Бахтиёр Оманович
Туғилган йили: 12.03.1950
Маълумоти: Олий.
Тугаллаган билим юрти:. Тошкент давлат университети
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Фалсафа ўқитувчиси, файласуф
Илмий унвони: Профессор
Лавозими: Диний-маърифий тадбирлар бўлими ходими
Тел: Тел:(+99894) 403-11-04.
 
Жумаев Жонибек Шодиевич
Туғилган йили: 20.04.1985
Маълумоти: Олий.
Тугаллаган билим юрти: СамДУ (Тарих факултети)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Тарихчи
Лавозими: Диний-маърифий тадбирлар бўлими ходими
Тел: (+99897) 917-85-00
 
Юсупов Зоҳир Ўзбекович
Туғилган йили: 24.05.1989
Маълумоти: Олий.
Тугаллаган билим юрти: Ўзбекистон Миллий университети
Маълумоти бўйича мутахассислиги: Журналист
Лавозими: Диний-маърифий тадбирлар бўлими ходими
Тел: (+99894) 183-64-74