Home / НАШРЛАР БЎЛИМИ

НАШРЛАР БЎЛИМИ

ИБХИТМ Нашрлар бўлими асосан Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрланган китоб, рисола, журнал ва ноширлик маҳсулотларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган.

Бўлимда уч киши фаолият олиб боради. Жумладан:

  1. Бўлим бошлиғи – муҳаррир;
  2. Техник муҳаррир;
  3. Саҳифаловчи-дизайнер.

Нашриётнинг асосий мақсадлари:

– халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини кенг жамоатчиликка етказиш;

– миллий қадриятларимиз ва улуғ мутафаккирларимиз меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам баҳраманд бўлишига, ислом динининг инсонпарварлик ғояларининг ёш авлод қалбидан жой олишига кўмаклашиш;

– Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISЕSСО) ва мазкур соҳада хорижий давлатларда ташкил этилган марказлар билан ислом тарихи, фалсафаси, ҳуқуқи, манбашунослиги ва маданияти юзасидан илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорликдаги тадқиқотларни амалга ошириш ва унинг натижаларини нашр этиш.

Нашрлар бўлими ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш ва уларни замон талабига мувофиқ равишда шакллантириб бориш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:

– ўз низомига мос, турли мавзулардаги илова нашрларга асос солади, журнал иловалари, китоб, плакат ва ноширлик маҳсулотларини тайёрлайди;

– нашриёт ва таҳририятлар билан ҳамкорликда китоб, газета ва журнал нашр ишларида қатнашади;

– китоблар тақдимоти, танловлар, кўриклар, анжуманлар, кўргазмалар ташкил этади ва ўтказади;

– дизайн ишларини амалга оширади.

Нашрлар бўлими ўтган 2017-2018 йиллар давомида 50 га яқин номдаги турли хил диний-маърифий, тарихий, маънавий-маърифий мавзулардаги китоб, рисола ва плакатлар нашрини амалга оширди. Шундан 20 таси Марказ илмий ходимлари томонидан нашрга тайёрланган илмий рисолалардир. Жумладан:

  1. Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад. Таржимон Олимхон Юсупов.
  2. Абу Бакр Розий. Туҳфатул мулук. Таржимон Ҳалим Муҳиддинов.
  3. Доктор Имодуддин Хийтий. ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар. Таржимон ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Ҳофий.
  4. Жалолиддин Суютий. Лубобул ҳадис. Таржимон Олимхон Юсупов.
  5. Йўлдошхон Исаев. Иштихоний алломалар.
  6. Қодирхон Маҳмудов. Талабалар истаги.
  7. Имом Бухорий мажмуаси китоб-альбоми. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
  8. Имом Бухорий таърифи. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
  9. Имом Бухорий халқаро маркази Қўлёзмалар каталоги. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
  10. Одоблар хазинаси. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
  11. Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
  12. Олимхон Исахон ўғли. Мабрур ҳаж мукофоти – фақат жаннатдур.
  13. Отабек Муҳаммадиев, Олим Джураев. Имом Бухорий муҳаддислар султони.
  14. Отабек Муҳаммадиев. Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси.
  15. Тоҳир Эвадуллаев. Иброҳим Саффор Бухорий ҳаёти ва илмий мероси.
  16. Ҳасан Расулов. Имом Бухорий ҳаёти.
  17. Шовосил Зиёдов, Қодирхон Маҳмудов. Самарқандлик алломалар.
  18. Шукурилло Умаров. Ўрта асрларда яшаган кешлик алломалар.
  19. Юсупов Олимхон. Одоблар дурдонаси.
  20. Олимхон Исахон ўғли. Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон.

Марказ Нашриёти томонидан ҳар чоракда “Имом Бухорий сабоқлари” номли журнал нашрдан чиқарилади.

“Имом Бухорий сабоқлари” журнали

“Имом Бухорий сабоқлари” журнали маънавий-маърифий, илмий-адабий журнал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг қарори билан Республика илмий журналлари рўйхатига киритилган. Журнал кенг жамоатчилик, диний ходимлар, мактаб, лицей ва коллежларнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари, қолаверса, ватанимиз тарихи, бугуни ва келажагини ўрганувчи тадқиқотчиларга мўлжалланган.

 Журнал халқимизни, айниқса, ёшларни асрлар оша бизгача етиб келган бебаҳо меросдан баҳра олиб, маънавий баркамоллик касб этишлари, шу тариқа, ўзлигини теран англаб, аждодларга муносиб ворис ва келажакнинг ҳақиқий эгалари бўлиб етишишларига хизмат қилади. Ғаразли мафкуравий хуружлар авж олаётган ҳозирги даврда журнал бундай ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетнинг шаклланишига ёрдам беради. 

Муҳаммадиев Отабек Бозорович
Туғилган йили: 02.02.1977
Маълумоти: олий
Тамомлаган билим юрти: Тошкент ислом университети – ҳуқуқшунос
Лавозими: нашрлар бўлими бошлиғи (муҳаррир)
Бакалавр: 2003 й./ Магистр: 2006 й.
Тел.: +99866 240 2019/ Моб.: +9893 355 7664
 
Олим Джураев Менгтураевич
Туғилган йили: 15.04.1983
Маълумоти: Олий
Тамомлаган билим юрти: Тошкент ислом университети – диншунос
Лавозими: нашрлар бўлими илмий ходими (техник муҳаррир)
Тел: +99893 375 12 48
 
Шукуров Муҳаммадиқбол Исмоилзода
Туғилган йили: 22.08.1994
Маълумоти: ўрта
Тамомлаган билим юрти: Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи
Лавозими: дизайнер
Тел.: +99893 350 33 42