Home / Умаров Шукурилло Хурсанмуродович

Умаров Шукурилло Хурсанмуродович

МАЪЛУМОТНОМА

Туғилган жойи: Самарқанд вилояти Ургут тумани

Миллати:Ўзбек

Партиявийлиги:Йўқ

Маълумоти: Олий, магистр

Тел: (0 366) 240-20-12

Электрон манзил: abutolib71@mail.ru

Тамомлаган:1998 йил, Хожа Бухорийў/м исломб/ю. А№001953

2007 йил Жиззах ДПИ,  В№ 302050

2011 йил, СамДу Магистратура М№058252

18.11.2015/В2015.3-4.ТАР274 га асосан 07.00.04 йўналиши бўйича“VIII-IX  асрларда Мовароуннаҳрда ҳадисшунослик ривожида Абдулҳамид Кеший илмий меросининг ўрни” мавзусида докторлик диссертацияси устида тадқиқот олиб бормоқда.

Маълумоти бўйича мутахассислиги:   Ўзбек тили филологияси, педагок, араб тили ўқитувчиси, Исломшунос ва манбашунос.

Илмий даражаси: Йўқ

Илмий унвони:  Йўқ

Қайси чет ва МДҲ халқлари тилларини билади: Рус, араб, инглиз тиллари.

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): Йўқ

Халқ депутатлари, Республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): Йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1978-1988 йилларда Ургут туманидаги Ҳомид Олимжон номли 35 ўрта мактабда таълим олган.

1989-1991 йилларда ички қўшинлар сафида ҳарбий хизматда бўлган.

1991-1994 йиллларда Янгиакриқ жамоа хужалигида оддий ишчи бўлиб ишлаган.

1994-1998 йилларда Қашқадарё вилояти  Китоб шаҳри “Хожа Бухорий” номли ислом билим юртида исломшунослик ва араб тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таълим олган.

1999-2007 йилларда мазкур билим юртида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида хизмат қилиб, араб тили ва исломшуносликка оид фанлардан дарс берган.

2004 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим масканларининг ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йил ўқитувчиси-2004” кўрик танловида иштирок этиб фахрли иккинчи ўринни олган ва араб тили йўналиши бўйича  олий тоифали ўқитувчи сертификатини қўлга киритган.

2002-2007 йилларда Жиззах давлат педагогика институтида ўзбек тили филалогияси мутахассислиги бўйича таълим олиб, бакалавр даражасини эгаллаган.

2007 йилдан бошлаб  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи асосида Қашқадарё вилояти  Китоб шаҳри “Хожа Бухорий” номли ислом билим юртидан Самарқанд вилояти Имом ал-Бухорий хадис илми марказида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасига тайинланган.

2008 йилдан Самарқанд вилояти Имом ал-Бухорий хадис илми марказининг директори вазифасида ишлаган.

2009-2011 йилларда Самарқанд давлат университетида магистратура йўналиши бўйича таълим олиб, магистрлик даражасини олган.

Мутахассисликлари олий маълумотли ўзбек тили филалогияси, педагок ва араб тили ўқитувчиси.

2008 йил 23 май №875 ПФга асосан очилган  Имом Бухорий халқаро марказида 2008 йил сентябрдан бошлаб малака ошириш бўлими бошлиғи, 2009 йил май ойидан манбашунослик бўлими бошлиғи ва 2014 йил апрелдан  илмий котиб вазифаларида хизмат қилиб келмоқда.  Араб тилида эркин таржима қилиб, сўзлашади. 4 китоб ва монография ва 50 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Илмий мақолалари маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда эълон қилинган.

2015 йилда Республика бўйича ўтказилаган “Сарҳисоб” кўрик танловининг даврий матбуот йўналишидаги “Энг яхши ижодий иш” йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни олиб, биринчи даражали диплом билан мукофатланган.

Докторлик диссертацияси бўйича:

Ҳозирги вақтда исломшунослик ва манбашунослик йўналиши бўйича докторлик диссертацияси устида тадқиқот олиб бормоқда. Диссертация мавзуси 18.11.2015/В2015.3-4.ТАР274 га асосан тасдиқланган. 07.00.04 йўналиши бўйича“VIII-IX асрларда Мовароуннаҳрда ҳадисшунослик ривожида Абдулҳамид Кеший илмий меросининг ўрни” мавзусида докторлик диссертацияси устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Грантларда иштирок этиши:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2015 йил 24 февралдаги 2-сонли Фармойишига мувофиқ тасдиқланган И-2015-1-20 сонли “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” мавзусидаги давлат гранти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан, Парламент комиссиясининг 2016 йил 16 март №9 қарорига асосан 1/11 рақами билан “Ўзбекистон – бағрикенг юрт” мавзуида Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича берилган грантлари аъзоси ҳисоблданади.

Тадқиқот йўналишлари:

  1. VIII-IX асрларда Мовароуннаҳрда ҳадисшунослик илмининг ривожланиши.
  2. Абдулҳамид Кешийнинг “Муснад” ва “Тафсир” асарлари устидаги тадқиқот.
  3. Соф исломий ақида асосидаги илмий-маърифий ишлар.
  4. Бағрикенглик масалалрининг дунё динлари таълимотидаги ўрни.
  5. Ўрта аср Шарқ алломалари ҳаёти ва илмий-маънавий мероси.
  6. Нодир қўлёзма асарлари каталогини тайёрлаш ва кенг тадқиқ этиш.

Илмий ишлари

Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, Т.: 2013 йил.

Бурҳониддин Марғиноний ҳаёти ва илмий мероси (рисола). “Тафаккур” нашриёти Т.: 2010 й

Ўрта асрларда яшаган кешлик алломалар.Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, Т.: 2015 йил.

Бурҳониддин Марғиноний (рус ва инглиз тилида) Т.: Тафаккур – 2015

Илмий иш доирасида эълон қилинган илмий мақолалар

Кешлик буюк муҳаддис.“Имом Бухорий сабоқлари” 2009 йил 3-сон

Абу Муҳаммад Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг илмий мероси. ТИУ илмий-таҳлили АХБОРОТ 2011/1

Кешлик буюк муҳаддислар.“Имом Бухорий сабоқлари”2012 й. 3-сон

Абдулҳамид Кешийнинг “Тафсири Абд” асари тафсир илми ривожида муҳим манба. “Имом Бухорий сабоқлари” журнали 2013/ №4.

Ҳадисларни таснифлаш методологияси. ТИУ илмий-таҳлили АХБОРОТ 2014/2

Абу Муҳаммад Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Абд” асарини илмий-амалий аҳамияти. Ҳидоят журнали. 2010/ 8сон

Абдулҳамид Кеший илмий мероси асосида ботил оқимларга берилган раддия. “Имом Бухорий сабоқлари” журнали 2014/ №2.

Марказий Осиёлик муҳаддислар ва уларнинг илмий-амалий алоқалари. “Имом Бухорий сабоқлари” журнали 2014/ №4.

Ўрта асрлар Кеш воҳасида маданий муҳитнинг ривожланиш тарихи (тақдим этилди). “Ўзбекистон моддий маданияти тарихи” журнали. Сам. Архео. инс. 2015/3-сон

Имом Мотуридий эътиқодида ҳадисларнинг ўрни (илмий мақола тақдим этилди).“Имом Бухорий сабоқлари” журнали 2015/ №3.

VIII-IX асрларда Кешдаги илмий-маданий муҳит ривожида Абдулҳамид Кеший илмий меросининг ўрни. “Имом Бухорий сабоқлари”. 26-28 бет. 2016/1-сон

Мовароуннаҳрга ҳадис илмини кириб келишида Абдулҳамид Кеший илмий меросининг аҳамияти. “Ўз.МУ хабарлари”. 2016/1-сон.

Хорижий нашрларда эълон қилган мақола

«Абдулхамид Кеши–учитель три великий мухаддисов». Россия, «Современные гуманитарные исследования » 2013 года  октябрь.№5.

Uzbekistan: a land of multifarious geniuses Abd Ibn Humayd al-Kashshi (инглиз тилида). International centre of Imam Bukhari, T.:2013

Abdulkhamid al-Keshi great of muhaddiths Central Asian European Science Review / Европейское научное обозрение№ 11-12/2014 (2014 й. декабрь №6 сонида нашр қилинди)

Мухаддисы Центральной Азии и научные связи между ними (MuhaddithCentralAsia andscientific relations betweenthem) Россия, XI-Меж. Заочная научно-прак. Конферен. 2015 г. 21 июля. Сборник ст.74-77

Great scholars and MuhaddithCentralAsia Россия город Волгоград «Наука и мир» международный журнал, 2015 №9/25. Сентябрь 

ABD IBN HUMAYD AL-KESHI TE GREAT AUTHORITY OF HADITH. INTERNATIONAL CONFERENCE GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONNOVEMBER 18-19, 2015

«MUSNAD ABD» MANUSCRIPT COPIES AND THE IMPORTANCE OF WORK IN THE DEVELOPMENT OF THE KNOWLEDGE OF HADITH BY ABDULHAMID KESHI. Science and Education Studies,  Журнал зарегистрирован в США. 2016, №1 (17)

ABD IBN HUMAYD AL-KASHSHI GREAT MUHADDITH OF CENTRAL ASIA. London Review of Education. for scientific international journals. 2016, №1

Абд ибн Ҳумайд Кеший ижодида таълим-тарбия масалалари. СДУ. X-илмий-амалий конф.

06.04.2010 йил

Илмий-амалий конференция тўпламларида эълон қилинган мақолалар

Абд ибн Ҳумайд Кеший – Кешлик буюк муҳаддис. Қар.ДУ Республика илмий-амалий конф.28.05. 2010 й.

Абд ибн Ҳумайд Кеший ижодида юксак инсоний ғоялар ва бағрикенглик масалалари

Сам.ДУ  Республика илмий-амалий конф.2011 йил 4.10

Диний ва ахлоқий қадриятларнинг уйғунлашуви ( Абу Муҳаммад Кеший “Муснад”и асосида) илмий-амалий конф. СДУ. 2012 йил Июнь

Абу Муҳаммад Абд ибн Ҳумайд Кеший (китоб ўзбек тилида) Ўзбекистон буюк алломалар юрти 2010 й Шарқ нашриёти. 18 босма табоқ

Абдулҳамид Кеший илмий меросининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти. Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари Т. ЎМУ. 2013 й.

VIII-IX асрларда Кеш ҳадис мактаби фаолияти. Диншуносликнинг долзарб муаммолари Т. ТИУ. 2013 й.

Ҳадис илми асарлари ва уларнинг турлари. Имом Бухорий халқаро маркази “Маънавий мерос ва ҳозирги замон” илмий семинар 12.09.13.

Муҳаддислар оиласи Диншуносликнинг долзарб муаммолари Т. ТИУ. 2014 й. 8.04

Жамият тараққиёти ва ёшлар тарбиясида диннинг ўрни. Нукус давлат ПИ халқаро конф. Нукус ш. 2015 май

Абдулҳамид Кеший илмий меросида ахлоқий тарбия масалаларининг ёритилиши. Диншуносликнинг долзарб муаммолари. Т. ТИУ. 2015 й. 09.04

Маърифат – жаҳолат давоси. Рес. маънавият тарғибот маркази Республика илмий-амалий семинар. 2015 й. апрель

Таълим-тарбия жараёнида диний ва миллий қадриятларнинг аҳамияти. НДПИ “Глобал олий таълим тизимида илмий тадқиқотларнинг замонавий услублари” халқаро илмий конф.2015 йил 9-10 апрель

Ижтимоий-ахлоқий масалаларда диний манбаларнинг аҳамияти. (Абдулҳамид Кеший маънавий мероси асосида).Нукус давлат пед.инс. халқаро илмий конф. 2015 йил 26-май.

Абдулҳамид Кеший илмий меросида ахлоқий тарбия масалалари. ТИУда “Диншунослик фанларининг долзарб муаммолари” мавзуидаги VIII- илмий-услубий конференция. 303-307 бетлар. 2016 йил 7 апр.

Илмий иш доирасидан ташқари эълон қилинган илмий мақолалар

Мирзо Улуғбекнинг улуғ фазилати. “Имом Бухорий сабоқлари” 2009/№2.

Алишер Навоий меросини ўрганиш.“Имом Бухорий сабоқлари” 2010/№1.

Хожа Имканакий ҳаёти маънавий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни. “Нақшбандия” илмий-амалий, маърифий журнали, 2011/№1

Хожа Имканакий тарихи ва маънавий мероси. Республика илмий-амалий конф. Тўплпам 2013.

Берунийнинг илмий мероси араб олимлари талқинида.Ўз.М.У. Илмий-амалий конф.2013 апрель

Халифа ишончини қозонган қомусий аллома. (Муҳаммад Мусо Хоразмий ҳақида)

Ўз.Ф.А. тарих инс. “Мусо Хоразмийнинг 1230 йиллиги” Рес. илм-амалий конф. 23.10.2013.

Виждон эркинлигининг қонуний кафолати. Навоий Пед инс. Илмий тўплам, 2013/декабрь

Мирзо Улуғбек меросини ўрганилишида араб манбаларининг аҳамияти. Ўз.МУ.Тош. 2014 йил июнь