Home / ЖУРНАЛ

ЖУРНАЛ

Журналга обуна бўлиш истагида бўлганлар қуйидаги ҳисоб рақамига пул кўчиришингизни сўраймиз:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилиги Ҳ/р: 23402000300100001010
ИНН: 201122919. МФО: 00014.
Марказий банкнинг Тошкент ш. ХХКМ
ШХВ: 400110860182247950100253001
ИНН: 207265166
 
Обуна индекси: 946, 947
Журналнинг 2019 йил учун обуна нархи: 100 000 сўм
 
 

Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 4-сон

Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 3-сон

Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 2-сон

Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 1-сон

“ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ” ЖУРНАЛИДА МАҚОЛА ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

  Журналга матнлар (мақолалар, маълумотлар, рецензиялар, ҳикоялар, шеърлар) қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:

1) Имом Бухорий ҳаёти ва мероси;

2) Диншунослик;

3) Исломшунослик;

4) Манбашунослик;

5) Илмий, маънавий-маърифий мерос;

6) Ватанимиз тарихи;

7) Барҳаёт сиймолар, хотира;

8) Фалсафий мушоҳадалар (онтология; гносеология; мантиқ; ижтимоий фалсафа; фалсафа тарихи; онг, амалиёт ва маданият шакллари фалсафаси);

9) Социология;

10) Ҳуқуқшунослик;

11) Сиёсатшунослик;

12) Этнология;

13) Маънавият муаммолари;

14) Маданият, маданиятшунослик ва маданият тарихи;

15) Адабиёт ва филология.

    Журналга тақдим қилинаётган матнлар ушбу йўналишлардаги матнлар бўлибгина қолмай, диний, маънавий-маърифий, илмий ва адабий меросимизнинг ҳозирги замон цивилизация-сидаги ҳаётимизда, фаолиятимизда, дунёқарашимизда, эътиқодимизда, қадриятларимизда, жамиятимизда эгаллаган ўрни ва аҳамиятини кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.

     Матнлар ҳажми 5-7 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар тўрт бурчак ичига олиниб, адабиётлар рўйхати мақоланинг охирида алфавит тартибида берилади.

     Мисол учун: [1: 40], [2: 35]. Бунда 1,2 – адабиёт; 40,35 – бет.

     Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Алимова М. Имом Доримий. – Т.: Тошкент ислом университети, 2009.
  2. Беруний. Танланган асарлар. Т.1. – Т.: Фан, 1968.

  Матнлар ўзбек (кирилл ёки лотин алфавитида) тилида қуйида кўрсатилган электрон адресига жўнатиш орқали қабул қилинади. Файл номи сифатида биринчи муаллиф фамилиясининг лотинча шакли танланади. Мавзунинг номи қорайтирилган шрифтда, қаторнинг ўртасига автоматик тарзда жойлаштирилиб ёзилади, кейинги қаторларда матн ўнг томондан:

    муаллифнинг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги катордан берилади. Муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотдан сўнг кейинги қатордан асосий матн бошланади. Асосий матндан сўнг мақоланинг номи, резюмеси (3-5 қатор) ва калит сўзлари (5-8 сўз) ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилади.

     Кейин шу файл таркибида мақолага тегишли фан соҳасида фан доктори ёки фан номзоди илмий даражасига эга мутахассис тақризининг сканерланган копияси келтирилади.

E-mail: buxoriy_saboqlari@mail.ru

Журналда мақолани эълон қилиш ва обуна масалалари бўйича масъул:

Нашрлар бўлими бошлиғи – Отабек Муҳаммадиев. 

Тел.: (66) 240-20-19,

Картинки по запросу telegram icon Телеграм: +99893 355-76-64.

  Матнларни электрон почта орқали жўнатмайдиганлар улардан бирига матнларнинг, муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотноманинг электрон файлини ва принтердан чиқарилган нусхасини имзоланган шаклда ҳамда мутахассис тақризининг оригиналини қуйидаги почта адреси бўйича жўнатишлари керак:

141306, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

     Мақолалар юксак илмий даражада ёзилиши ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши шарт, акс ҳолда мақолалар нашр қилинмайди.

Таҳририят