Home / КИТОБЛАР / УСТОЗЛАРИ

УСТОЗЛАРИ

Имом Бухорий илм ва ҳадис талабида умрларининг кўп қисмини сафарларда ўтказганлари аввал ҳам айтиб ўтилган эди. Шунинг учун ҳам у кишининг устозлари жуда кўп бўлган. Муҳаддис бир кишидан биттагина ҳадис ривоят қилган бўлса ҳам, ўша шахс унга устоз – уларнинг ўз истилоҳлари билан айтиладиган бўлса, шайх ҳисобланади.
«Тарихи Бағдод» китобида зикр қилинишича, имом Бухорийнинг ўзлари:
«Мен мингдан ортиқ шайхдан ёзиб олганман», деганлар.
Мутахассис уламолар имом Бухорийнинг устозларини икки қисмга тақсимлайдилар.

Биринчи қисм: иқлимлар ва шаҳарлар бўйича.
Макка:
1. Абул Валид Аҳмад ибн Муҳаммад Азрақий.
2. Абдуллоҳ ибн Язийд Муқрий.
3. Исмоил ибн Солим Соиғ.
4. Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳумайдий ва бошқалар.
Мадина:
1. Иброҳим ибн Мунзир Ҳизомий.
2. Мутарриф ибн Абдуллоҳ.
3. Иброҳим ибн Ҳамза.
4. Абу Собит Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ.
5. Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Увайсий.
6. Яҳё ибн Қазаъа ва бошқалар.
Шом:
1. Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий.
2. Абу Наср Исҳоқ ибн Иброҳим.
3. Одам ибн Абу Иёс.
4. Абул Ямон Ҳакам ибн Нофеъ.
5. Ҳаёт ибн Шурайҳ ва бошқалар.
Бухоро:
1. Муҳаммад ибн Салом Пойкандий.
2. Муҳаммад ибн Юсуф Бухорий.
3. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий.
4. Ҳорун ибн Ашъас ва бошқалар.
Марв:
1. Али ибн Ҳасан ибн Шақийқ.
2. Абдон ибн Усмон.
3. Муҳаммад ибн Муқотил ва бошқалар.
Балх:
1. Маккий ибн Иброҳим.
2. Яҳё ибн Бишр.
3. Муҳаммад ибн Абон.
4. Ҳасан ибн Шужоъ ва бошқалар.
Ҳирот:
Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ҳанафий.
Найсобур:
1. Яҳё ибн Яҳё Тамиймий.
2. Бишр ибн Ҳакам.
3. Аҳмад ибн Ҳафс.
4. Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳлий ва бошқалар.
Рай:
Иброҳим ибн Мусо.
Бағдод:
1. Муҳаммад ибн Ийсо Таббоъ.
2. Муҳаммад ибн Собиқ.
3. Сурайж ибн Нуъмон.
4. Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалар.
Басра:
1. Абу Осим Набийл.
2. Сафвон ибн Ийсо.
3. Бадал ибн Муҳаббир.
4. Ҳарам ибн Ҳафс ва бошқалар.
Восит:
1. Ҳассон ибн Ҳассон.
2. Ҳассон ибн Абдуллоҳ.
3. Саъийд ибн Сулаймон ва бошқалар.
Куфа:
1. Убайдуллоҳ ибн Мусо.
2. Абу Нуъайм.
3. Аҳмад ибн Яъқуб.
4. Исмоил ибн Абон ва бошқалар.
Миср:
1. Усмон ибн Солиҳ.
2. Саъийд ибн Абу Марям.
3. Асбиғ ибн Фараж ва бошқалар.
Жазийра (Дажла ва Фурот орасидаги ерлар):
1. Аҳмад ибн Абдулмалик Ҳарроний.
2. Аҳмад ибн Язийд Ҳарроний ва бошқалар.

Иккинчи қисм: Табақотлар бўйича.
Абулфазл Мақдисий ва бошқа уламоларнинг таъкидлашларича, имом Бухорийнинг машҳур «Саҳиҳ» китобларида келтирилган ҳадисларни олган шайхлари беш табақадан иборатдир.
Биринчи табақа:
Имом Бухорий билан ҳадисни ривоят қилувчи тобеъин орасида фақат бир ривоятчи бор, холос.
Улардан бири Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорийдир.
Имом Бухорий у орқали Ҳумайддан, у Анасдан ривоят қилган.
Маккий ибн Иброҳим ва Абу Осим Нубайл ҳам биринчи табақага кирадилар.
Имом Бухорий улар орқали Язийд ибн Абу Убайддан, у Салама ибн Акваъдан ривоят қилган.
Улардан яна бири Убайдуллоҳ ибн Мусодир.
Имом Бухорий у орқали Маъруфдан, у эса Абу Туфайл ва Алидан ривоят қилган.
Юқорида зикри келганларга ўхшаганлар биринчи табақадан бўладилар.
Имом Бухорий Молик, Саврий, Шуъба ва бошқалардан ҳадис олган, улар эса ўз табақаларидан олганлар.
Иккинчи табақа:
Тобеъинлардан ҳадис олган имомлардан ривоят қилувчи қавмлардир.
Ҳижозликлардан: Ибн Журайж, Молик, Ибн Абу Зеъб, Ибн Уяйна.
Шомликлардан: Шуъайб, Авзоъий ва иккисининг табақасидагилар.
Ироқликлардан: Саврий, Шуъба, Ҳаммод, Абу Авона, Ҳаммом.
Мисрликлардан: Лайс, Яъқуб ибн Абдурраҳмон ва бошқа жуда кўп кишилардир.
Учинчи табақа:
Имом Бухорий ўзларини кўрган бўлсалар ҳам, улардан ҳадис эшитмаган қавмлар.
Бу табақага Язийд ибн Ҳорун ва Абдурраззоқ мисол бўлади.
Тўртинчи табақа:
Имом Бухорийнинг табақаларидаги қавмлар бўлиб, улар орқали ўз шайхларининг ривоятларини олганлар.
Буларга Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Идрис мисол бўлади.
Бешинчи табақа:
Иснод, ёш, вафот ва маърифатда имом Бухорийдан кейин турадиган қавмлар бўлсалар ҳам, у киши улардан ривоят қилганлар.
Уларга Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий ва Ҳусайн Қаббоний мисол бўладилар.
Мақдисийнинг айтишича, имом Бухорийнинг ўзлари:
«Муҳаддис токи ўзидан юқори, ўзи тенги ва ўзидан кичиклардан ривоят қилмагунча, комил бўла олмайди», деганлар.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРИ ҲАҚИДА

Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илм турлича гапларни айтганлар. Тожуддин Субкий ўзининг «Табақотуш-Шофеъийя» китобида, …