Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسلک المتقین(Маслак ал-муттақийн)

مسلک المتقین(Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 43

Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

 حمد بحد ثنای به اعداد       بخدای که نورايمانی دار     غافراست رحيم رحمن است ...

 Асар сўнги (в. 287б) :

… چونکی امت عجب هریشنندا      پای  هر ثرغریق عصیانند    کفت حق حمد الومید شاد

 Настаълиқ. 287 варақ. (в. 1б-287б) + 01а-03б варақларда дуо, Фузулий ғазали, фиқҳга оид матн ва хаттот машқи бор ; 1-4а варақларда матн қизил рамка, 5б варағидан 132 варақгача сариқ рамка ичига олинган ; 288-289 варақларда форсча дуо ва  мисралар бор ; 15 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´110 mm. ; варақ ўлчами : 250´185 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси,  варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …