Home / ЯНГИЛИКЛАР / Яхшиликлар ҳақида

Яхшиликлар ҳақида

Ҳозир йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган пайт. Агар халқ бирлашиб, имкони борлар муҳтожларга ўз ризқини бўлишмас экан, кўпчилик қийналиб қолиши шубҳасиз.

Аллоҳга беҳисоб шукрки, юртимизда саҳоватпеша инсонлар кўп. Хайрия ва эҳсон қилишга шошилаётганлар бисёр. Каналимизда ана шундай ҳолатлар ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик. Бу ерда риё ёки ўзини кўз-кўз қилиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, бунга фақат Яратганнинг ўзигина баҳо бера олади. Мақсад яхшиликларни тарғиб қилиб, қолганларни ҳам шунга ундаш.

Энг аввало Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказилган маблағлар ҳақида икки оғиз.

Аввалроқ, ушбу жамоат фондига бир қанча ташкилотларнинг ходимлари 1 кунлик иш ҳақларини хайрия сифатида ўтказиб беришгани ҳақида маълум қилган эдик. Бундан ташқари яна қуйидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳам 1 кунлик иш ҳақларини ўтказиб беришди:

– Сенат;
– Қонунчилик палатаси;
– Ўзбекистон Президенти Администрацияси;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати;
– Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ва МИБ;
– Давлат хавфсизлик хизмати;
– Ички ишлар органлари;
– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
– Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
– Самарқанд вилояти ҳокимлиги;
– Давлат божхона қўмитаси;
– Давергеодезкадастр қўмитаси;
– Давлат солиқ қўмитаси;
– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи;
– «Ишга марҳамат» Мономаркази;
– Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
– Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
– кўплаб банклар, жумладан Агробанк, Ипотека-банк, «Микрокредитбанк» ва ҳ.к.

Бундан ташқари Навоий кон металлургия комбинати жамоаси ўз иш ҳақларидан жами 1,5 миллиард сўм, “Қувасойцемент” акционерлик жамияти эса 100 млн сўм ўтказиб берган.

Бу мен кўрганларим холос, бу рўйхатда йўқ жуда кўп бошқа ташкилотлар ҳам мазкур фондга хайрия маблағларини йўналтиришмоқда.

Хайрия қилиш истагида бўлганлар учун «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамлари:

– 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);
– 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);
– 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги).

Ipoteka Bank:
8600 3329 9742 5800

Ipoteka Bank (Visa)
4084 1600 0031 6334

Humo Card:
9860 0101 0240 5858

Банк номи: “Ипотека-банк”, Меҳнат филиали;
МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.
Манзил: 100027, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1-уй.
Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;
Электрон манзил: mehr@info.uz

Манба:@xushnudbek

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …