Home / ЯНГИЛИКЛАР / Хайру-саховат йўлдошимиз бўлсин!

Хайру-саховат йўлдошимиз бўлсин!

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази жамоаси бир кунлик иш ҳақини мамлакатимизда коронавирусга қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказиб берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур халқаро илмий-тадқиқот маркази 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида жойлашган.

Ўзингиз, яқинларингиз соғлиғи учун уйда қолинг ва дуода бўлинг!
Covid -19 инфекциясига қарши ўз ҳиссангизни қўшинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …