Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадиса)

اربعين حديثا (Арбаъийна ҳадиса)

№ inv. MR 217/V

Муаллиф. Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (в. 63б) (1414-1492 й.).

Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унинг таржимаси форс тилида назмий услуб билан келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 63б) :

Асар боши (в. 63б) :

صحيح ترين حديثى راويان مجالس دين و محدث مدارس يقين املا كنند حمد دان است …

Асар сўнги (в. 66б) :

…. بنودكر فضل حق عجيب و غريب    كه بدين اربعين رسى وصول

Библиография : СВР II, № 1803-23 ; СВР VI, № 4804 ; Rieu I, 17 ; III, 828 ; Ethe I, № 1357.

Колофон (в. 66б):

تمت الكتاب هر كه خواند دعا طمع دارام    زانكه من بنده كنه كارم

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 63б-66б) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …