Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тоза ва озодаликда атрофимиздагиларга ибрат бўлайлик

Тоза ва озодаликда атрофимиздагиларга ибрат бўлайлик

Миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз, унинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, садоқат, ҳамфикрлилик каби эзгу фазилатлар халқимиз онгу шууридан мустаҳкам ўрин олган. Маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар ҳам янгича маъно-мазмун билан бойиб,  умуммиллий анъанага айланди.

Ҳашар инсонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи, озодалик ва покликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга хос бўлган қадриятларимизни  англаб боришимизга хизмат қилувчи хайрли ишдир.

Аллоҳ таоло инсонни яратиб руҳ билан бирга унга ақлу идрок бериб, инсонлар зиммасига табиатни, атроф-муҳитни муҳофаза этишдек масъулиятни юклади. Муқаддас динимиз ҳам Она табиат неъматларининг қадрига етиш, тоза ва озода бўлишимизни ўргатади. Чунки, тоза-озода жойда қут-барака бўлади.

Шу жиҳатдан, юртимизда ҳашар кунлари маҳалла ва гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган кишилар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш анъана тусига кирган.

Юртимизда кўклам нафаси кезиб юрган айни кунларда бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари ҳам ана шу каби эзгу амалларга ҳизмат қилди десак муболаға бўлмайди.

Жорий йил 14-15 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жамоаси фаол иштирок этдилар.

Эрта тонгдан ҳар икки муассаса ҳудуди ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бино ва хоналарда, спорт мажмуаси ва талабалар турар жойида тозалаш ишлари амалга оширилди. Мактаб ҳудудидаги манзарали дарахт ва буталарнининг ости юмшатилиб, қўшимча озуқалар берилди.

Шунингдек, мазкур умумхалқ ҳашари доирасида муассасага туташ бўлган маҳалла кириш йўлига Мактаб томонидан шағал ётқазилди. Мактаб биноси яқинида фойданилмай турган бўш ерни турли чиқиндилардан тозаланиб, обод жойга айлантирилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва
 Ҳадис илми мактаби  Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …