Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / يوسف وزليخا (Юсуф ва Зулайхо)

يوسف وزليخا (Юсуф ва Зулайхо)

№ inv. MR 28

Муаллиф. Шоҳ Ҳаким Холис Тошкандий (XVII- XVIII аср).

Қисса. Асар ишқий қисса ҳисобланиб, “Қиссас ал-анбия” асарида ҳам мазкур қисса ёритилган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган ишқий муносабати ҳақидаги қиссалар ташкил топган. Қиссанинг асл манбаи Қуръони Каримдан олинган бўлиб, “Юсуф” сурасидаги воқеалар келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

روايات قلديلار راوي اخبار               قيلور نقلي همني نقل اثار …

Асар сўнги (в. 99а) :

… تانيب يعقوب اني كينكا توشتي         بتب بول هم اوشل غاركا باوشتى

باريب يعقوب بابنده هم اوزرا كلدى      جكريم ديب قولين بوينغه سالدى

Библиография : СВР  II, № 1660 ;  СВР  VII, № 5112-5115 ;  А. Навоий I, № 155-158.

Настаълиқ. 99 варақ. (в. 1а-99а) ; 99б хаттот машқи ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´85 mm. ; варақ ўлчами : 250´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова :  қора, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

 № inv. MR 73/II  Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.).  Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз …