Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мадриднинг ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик қилинади

Мадриднинг ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик қилинади

Юртимиздаги тарихий обидалар, осори-атиқалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш мақсадида келган Мадриднинг ислом маданияти маркази  директорининг ўринбосари Ҳуссам Сиддиқ Хўжа бир гуруҳ қувайтлик сайёҳлар билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларни марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди. Уларга марказ фаолияти, вазифа ва мақсадлари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди.

Ҳуссам Сиддиқ Хўжа марказ фаолияти билан танишиб, яратилган шарт-шароитлар ва олиб борилаётган тадқиқот ишларини юқори баҳолади.

Ташриф доирасида Марказ директори Ш.Зиёдов Мадриднинг Ислом маданияти маркази директори ўринбосари Ҳуссам Сиддиқ Хўжа билан самимий суҳбат қурди.

Унда ҳар икки муассаса раҳбарлари ўзлари фаолият олиб бораётган марказлар фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот алмашишди. Мулоқот давомида Мадриднинг Ислом маданияти маркази Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Меҳмоннинг таклифи қўллаб-қувватланиб, ҳар икки муассаса ўртасида ҳамкорликка доир англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ўзаро тажриба орттириш, тадқиқот ишларида зарур манбаалар алмашиш, Мадриднинг Ислом маданияти маркази кутубхона фондидаги мавжуд қўлёзма манбалар каталоглари билан танишиш ва қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ислом маданияти маркази 1992 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ташкил этилган. У Европадаги турдош марказлар орасида энг йириги ҳисобланади. Таркибида Испания давлатидаги энг қадимги масжидлардан бири “Қурдоба” жоме масжиди, кутубхона, болалар боғчаси, араб тили ва ислом маданияти мактаби, 500 кишига мўлжалланган мажлислар зали, санъат музейи ва спорт комплекслари мавжуд.

Ташриф ниҳоясида Ҳуссам Сиддиқ Хўжа марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …