Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Конференция иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Конференция иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Аввал хабар берилганидек, Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуман доирасида 4 февраль куни иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Имом Мотуридий мақбараси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат давомида меҳмонларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар хусусида сўзлаб берилди.

Муқаддас қадамжо ва илмий масканлар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ишларни юқори баҳолашди. Бу ҳақида ўзларининг эзгу тилак ва фикр-мулоҳазаларини Марказ ва Ҳадис илми мактабининг мартабали меҳмонлар китобига ёзиб қолдиришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …