Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / بهرام و كلاندام (Баҳром ва Гуландом)

بهرام و كلاندام (Баҳром ва Гуландом)

№ inv. MR 195/I

Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)

Достон. Қисса қаҳрамонлик, ишқий саргузашт ҳақида бўлиб, воқеа ривожи Византия подшоҳи Баҳромнинг тўғилиши, таълим олиши ва овга чиққан пайтида Чин ҳукмдорининг қизи Гуландомнинг расмини кўриб севиб қолади. Улар машаққат ва кўпгина саргузаштлардан сўнг учрашганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اما راويللار انداغ روايت قيلورلركيم روم شهرده كثرو شاه اتليغ بر بادشاه بار ايردى …

Асар сўнги (в. 67б) :

… بهرام ايتور بوكون انام نى كورسم   ارمانيم يوق كعبم انام نى كورسم

Библиография : Kat.I.R, I, № 387-393-406-408 ; СВР II, № 1316, VI, № 4720, VII, № 5125.

Настаълиқ. 67 варақ. (в. 1б-67б) ; 01-02а, 68а хаттот машқи ; (2 устун шакл) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´110 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …