Home / ЯНГИЛИКЛАР / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк саркарда ва подшоҳ, тарихчи олим ҳамда ҳассос шоир сифатида дунёни ҳайратга солган ноёб қобилият эгасидир. У адабиётимизда Алишер Навоийдан кейинги теран фикрли соҳир туйғулар куйчисидир.

Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда, Фарғона вилояти ҳокими Умаршайх Мирзо хонадонида таваллуд топди. У Амир Темурнинг бешинчи (Умаршайх Мирзо-Абу саид Мирзо-Султон Муҳаммад Мирзо-Мироншоҳ-Амир Темур) авлоди.

Онаси Қутлуғнигорхоним томонидан эса ўн иккинчи авлод билан Чингизхонга туташган. Бобур Умаршайх Мирзонинг тўнғич ўғли.

Умаршайх Мирзо 1494 йил 9 июнда пойтахт шаҳар Ахси қўрғонидан жарга қулаб ҳалок бўлади. Бу фожиадан сўнг, темурийлар анъанасига биноан, валиаҳд Бобур тахтга ўтиради. Агар эсласангиз унинг шох асари “Бобурнома” ана шу хабар билан бошланади.

“Тангри таолонинг инояти билан… сешанба куни рамазон ойининг бешида тарих саккиз юз тўқсон тўққузда (милодий 1494) Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдим”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …