Home / ЯНГИЛИКЛАР / Мотуридий мероси Миср олимлари билан ҳамкорликда ўрганилади

Мотуридий мероси Миср олимлари билан ҳамкорликда ўрганилади

Буюк ватандошимиз Абу Мансур ал-Мотуридийга калом илмининг асосчиларидан бири, деб таъриф беришади. Ҳадис ва фиқҳ оламининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, деган эътирофлар ҳам бор.
 
Аммо унинг илмий-диний мероси ҳали етарли даражада ўрганилгани йўқ. Асарларидан баркамол авлод тарбиясида етарли даражада фойдаланилаяпти, дея олмаймиз. Қолаверса, улуғ аждодимиз меросидан бутун ислом оламини кенг баҳраманд этишга эҳтиёж ҳам катта.
 
Бу эса Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманни ўтказиш учун асос бўлди.
 
Конференция баҳорнинг илк ҳафтаси— 3-5 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Унда ислом оламининг етук олимлари, таниқли экспертлар иштирок этиши кутиляпти.
 
Тадбирни ташкил этиш учун Мисрнинг ал-Аҳзар мажмуаси ҳамкорликка бел боғлаган. Асосий тадбир Самарқанд шаҳридаги “Форумлар саройи”да, шўъба йиғилишлари эса Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми олий мактабида бўлиб ўтиши кўзда тутиляпти.
Манба: ЎзА

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …