Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Дэниел Розенблюм: “Марказдан жуда катта таассуротлар олдим”

Дэниел Розенблюм: “Марказдан жуда катта таассуротлар олдим”

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида 28 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлди.

Мартабали меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва муассаса фаолияти билан яқиндан таништирди.

АҚШ элчиси Марказ музей фондидан ўрин олган Муҳаддислар султони – Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилувчи суратлар, ноёб тарихий экспонатлар ва илмий манбаларни катта қизиқиш билан кўздан кечирди.

Дэниел Розенблюм Марказнинг кутубхона фондидан жой олган қўлёзма ва тошбосма асарлар билан ҳам танишди.

Ташриф чоғида меҳмонга Марказ билан уммон ортидаги илмий-тадқиқот муассасалари, хусусан, АҚШ Тинчлик институти ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

– Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси остида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги янада ошишига тилакдошмиз, – деди Дэниел Розенблюм. – Марказ замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этгани, илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлангани, энг муҳими, маърифатли ислом ғояларини тарғиб этишда қатор ютуқларни қўлга киритаёгани бизда катта таассурот уйғотди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …