Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الكافية للهندي (Шарҳу ал-кофияти лил-Ҳиндий)

شرح الكافية للهندي (Шарҳу ал-кофияти лил-Ҳиндий)

№ inv. MR 206

Муаллиф. Аҳмад ибн Умар Заволий Давлатободий Ҳиндий (ваф. 849/1455 й.).

Грамматика. Асар Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.) нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… فكان المستحب هو الذكر على ان ذكر المطلق وارادة المقيد غير صحيح كما نص عليه…

Асар сўнги (в. 152б) :

… و الى الحذف جميعا فكان صاحب الكشاف يعدل عن هذا الوجه الراجح واختار …

Настаълиқ. 152 варақ. (в. 1а-152б) ; 25 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 230´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : кўк, қизил, сариқ рангли, мато, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …