Home / ЯНГИЛИКЛАР / Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш Самарқандга ташриф буюрдилар

Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш Самарқандга ташриф буюрдилар

Жорий йилнинг 27 декабрь куни шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш Самарқанд сари йўл олдилар. Меҳмонларни шаҳарда ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олишди.

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Сулосиётул Бухорийни ўқидилар.

Сўнгра Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди ва жума намозини адо этишди.

Куннинг иккинчи ярмида шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқанддаги сафарлари имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.

Манба: islom.uz

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …