Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على حاشية شرح تجريد العقائد (Ҳошияту аъла ҳошияти шарҳи тажрид ал-ақоид)

حاشية على حاشية شرح تجريد العقائد (Ҳошияту аъла ҳошияти шарҳи тажрид ал-ақоид)

№  inv. MR 8

Муаллиф. Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Хатибзода (ваф. 901/1495 й.).

Ақоид. Асар Абу Жаъфар Али ибн Муҳаммад Қўшчи (ваф. 879/1474 й.)нинг “Шарҳ тажрид ал-ақоид” асарига ёзилган ҳошияси бўлиб, унда Аллоҳ таолонинг феълий ва зотий сифатлари ҳақидаги ва банданинг амалларига оид баҳслар келтирилиб, муаллиф ўз фикрини асосли равишда исботлаб, ёритиб берган. Асарга каломшунос алломолар томонидан бир қанча шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

وصلى الله على محمد واله وسلم قال المص(نف) اما بعد حمد واجب الوجود على نعماه انشاء للحمد اجمالا بقرينة التعارف …

Асар сўнги (в. 225б) :

… انه يجوز اشتباه اكثر المدهيات بهذا القليل من النظريات وقياس المدهى على النظرى فى القلة والكثرة مع الفارق كما علمت

Библиография : GAL I, 509 ; СВР IV, 3308.

Колофон (в. 225б) :

تمت

Настаълиқ. 225 варақ. (в. 1б-225б) ; + 01, 226 бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб, фасллари қора сиёҳда белгиланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 6 ; матн ўлчами : 155´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил, яшил рангли, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …