Home / ЯНГИЛИКЛАР / САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ” КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ” КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 сентябр кунидан бошлаб ўтаётган кўрик танловнинг биринчи босқичи якунланиш арафасига яқин турибди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом хатиблари, имом ноиблар ўртасида ўтказилиши белгиланган “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.

Танловда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош хатиб маслаҳатчиси М.Меликов, ўринбосарлар Х.Сатторов, Ё.Мансуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Й.Исаев ва Т.Эвадуллаев ҳайъат аьзолари сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб боришмоқда. 

Мусобақа давомида биринчи ўринни қўлга киритганлар танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

17 сентябрь куни Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Пахтачи, Нарпай тумани имомлари ўртасида мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилди.

18-19 сентябрь кунлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилиб келинди.

Танловнинг биринчи босқичи 20 сентябрь куни Каттақўрғон, Ургут туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтди ва ўз якунига етди.

Б. Каримов
Диний-маърифий тадбирлар  бўлими ходими
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

“Буюк саркарда, адолат ва улуғворлик тимсоли”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий …