Home / ВИДЕОЛАР / ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

“Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида қатор китоблар нашр этилди. 

Ҳурматли китобсевар дўстлар, илмий доиралар вакиллари, ёш тадқиқотчилар!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан «Жаҳолатга қарши-маърифат» рукни остида тайёрланган қатор китоблар нашрдан чиқди.

Халқимизни мазкур китоблар билан яқиндан таништириш мақсадида 2019 йил 24 декабрь куни соат 15.00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида мазкур китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тақдимоти бўлиб ўтадиган китоблар:
1. Самарқандлик алломалар
2. Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий
3. Иброҳим Саффор Бухорий
4. Имом Бухорий мажмуаси китоб-альбоми
5. Имом Бухорий – муҳаддислар султони

Барча китобсевар дўстларимизни, шунингдек, матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини тақдимот тадбирига таклиф этамиз!

Мурожаат учун телефон: (66) 240-20-37, 99-558-05-24.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …