Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / المبداء والمعاد (Ал-мабдаъ ал-маъад)

المبداء والمعاد (Ал-мабдаъ ал-маъад)

№ inv. MR 30/II

Муаллиф. Муҳаммад Сиддиқ Бадахший Кашмий (1201/1787 й.).

Тасаввуф. Ушбу асарда тасаввуфий таълимотнинг муҳим жиҳатлари келтирилиб, ҳадисларга шарҳ берилган ҳамда бошқа тасаввуфий асарлар ва тариқат одобларидан мисоллар келтирилган. Ҳар бир келтирилган далил (оят, ҳадис, ҳукм)нинг манбаси келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 79а) :

… مذبوح الى صاحبها كذا في الحمادية ام بتحزيب دار الفساق بسبب الفسق كذا فى الخلاسة …

Асар сўнги (в. 140а) :

… كذا فى الشرعة وحديث النهي عن كسبه منسوح كذا فى در المختار وورد مررت بملاء الملائكة الله …

Библиография : СВР III, № 2621-2624 ; Вяткин, № 197 ; Нақшбандийя, 68.

Настаълиқ. 62 варақ. (в. 79а-140а) ; 140б-141а варақларда хаттот машқи ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´100 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …