Home / ЯНГИЛИКЛАР / Диний саволларга жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади

Диний саволларга жавоб берувчи Call-марказ иш бошлади

Юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди.

Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борада ўз саволларига ушбу Колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин.

Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба).

Ушбу 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали Колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.

Дарҳақиқат, ислом илм-маърифат динидир. Инсон ўзи билмаган нарсасини сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ эса шундай деганлар: «Шаръий илм дин демакдир. Динингизни кимдан олаётганингизга эътибор қаратинг!».

Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани барчамизга муборак айласин.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Манба: zarnews.uz

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …