Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 12

Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

يك بر آن مداومت كردن                    شد نشان حلال دانستن …

Асар сўнги (в. 437б) :

… ايجيدين رزق از حرام حلال           است از حضرت خداى تعالى يك …

Библиография : СВР II, № 1577-1582 ;   Кина № 4052 ; Нукус,  № 115 ; ККСП № 511-642.

Настаълиқ. 437 варақ. (в. 1а-437б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн остига қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 220´110 mm. ; варақ ўлчами : 290´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : таъмирланган жигар рангли муқова.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, айрим варақларини четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …