Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказда навбатдаги тарғибот тадбири

Марказда навбатдаги тарғибот тадбири

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Иштирокчиларга Имом Бухорий ва Моварауннаҳрдан етишиб чиққан бошқа мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бой маънавий мерос, шунингдек, ушбу меросни ўрганиш борасида Марказ тадқиқотчилари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир доирасида талабалар Марказ фаолияти ва музейдан ўрин олган нодир экспонатлар билан яқиндан танишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Виждон эркинлиги ва бағрикенглик – давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Жамиятда бағрикенглик, динлараро тотувлик ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг …