Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказга “Саҳиҳ ул-Бухорий” асарининг кўзи ожизлар учун мўлжалланган нусхаси ҳадя қилинди

Марказга “Саҳиҳ ул-Бухорий” асарининг кўзи ожизлар учун мўлжалланган нусхаси ҳадя қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 5 декабрь куни Покистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги Нур-Ислом университети уламолари ташриф буюрди.

Меҳмонларга Марказ фаолияти, мақсад ва вазифалари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Имом Бухорий ҳаёти ва ижоди, илмий сафарлари ҳақида ҳикоя қилувчи музейдаги турли экспонатлар ва қўлёзма манбалар фондида сақланаётган нодир асарлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур университет катта устози шайх Фазлур Раҳмон Азлий Марказ кутубхонасига “Саҳиҳ ул-Бухорий” асарининг кўзи ожизларга мўлжаллаб, брайль усулида ёзилган нусхасини совға қилди.

Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба сифатида эътироф этилган “Саҳиҳ ул-Бухорий” асарини эндиликда Марказнинг кўзи ожиз зиёратчилари ҳам ўқиши мумкин.

Шайх Фазлур Раҳмон Азлий бошчилигидаги делегация аъзолари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини ҳам зиёрат қилди. Ул зотнинг ҳаққига Қуръон тиловот қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …