Home / ЯНГИЛИКЛАР / Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий – Самарқандда

Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий – Самарқандда

Аввал хабар берилганидек, Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий раҳбарлигидаги делегация 26 ноябрдан буён юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Меҳмонлар ташриф доирасида мамлакатимизнинг диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган қатор таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан танишиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқда.

Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий 28 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. Меҳмон қадим кентда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва унинг  ёнида қад ростлаган Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишади. Икки муассаса илмий жамоаси иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Марказ ва Ҳадис илми мактабига ташриф ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюк саркарда, адолат ва улуғворлик тимсоли”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий …