Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الوقاية

شرح الوقاية

Муаллифи – Шарҳ ал-виқоя, (= Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя),  Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. 

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله الذى اذهب عنا الحزن ووهب لنا التوفيق على الوجه المس والصلاة على محمد …

 Асар сўнги (в. 209б) :

… واما فى حالة الاضطرار تحرى واكل سواء كان المد بوحه اكثراواقل

Библиография : GAL I, 377 ; SB I, 646 ; BnF Arabe, № 908-913 ; VOHD VIII, REIHE B, № 184 ; СВР IV, № 3107-3108 ; Халидов, № 3975-4021; Нукус, № 25 ;Туркестон, № 34.

Колофон (в. 209б) :

والله اعلم بالصواب تمت أليفه فى شهر شوال ١١٩٦ سنة ذكريا سيد ابن سيد

رستم بزيز خاك جوضو ايد شدن تباه   بارى بيادكار بماند خط سياه

بيادكار نوشتم خطى كه ايامى      بدين بهانه عزيزان كنند سر ماياد

 Кўчирилган сана (в. 209б) : Шаввол 1196/ 1782 й. Сентябрь. 

Хаттот (в. 209б) : Асад ибн Мулло Саид.

Настаълиқ. 209 варақ. (в. 1б-209б) ;  +01а ҳадис бор ; 210 бўш варақ ; 16 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн остигақора сиёҳ билан белгиланган ; араб, форс тилида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´75 mm. ; варақ ўлчами : 200´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган. 

Муқова : муқоваси қайта таъмирланган.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва …