Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Конрад Аденауэр жамғармаси вакиллари – Марказда

Конрад Аденауэр жамғармаси вакиллари – Марказда

Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси Осиё, Европа ва Океания бўйича директори Питер Ҳефеле ва Ўрта Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Ронни Ҳайне 19 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Марказнинг музейини кўздан кечирди. Ноёб тарихий экспонатлар, буюк алломанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи деворий суратлар, Марказ директори Ш.Зиёдовнинг муҳаддислар султони ижоди, кўп йиллик машаққатли сафари ҳақидаги сўзлари Конрад Аденауэр жамғармаси вакилларида катта таассурот қолдирди.

Германиялик меҳмонлар Марказ кутубхонасида бўлиб, унда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма асарлар билан танишди. Уларга жавонлар йил сайин бойиб бораётгани, барча асарлар изчил каталоглаштирилаётгани ва уларнинг факсимиле нусхалари яратилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Маълумки, ноёб қўлёзма асарларнинг электрон базасини яратишда фойдаланиладиган замонавий сканер харид қилиш учун Ислом тараққиёт банки томонидан грант маблағи ажратилган ва шу асосда Марказга Германиянинг Zeutschel фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий рақамли китоб сканери келтирилиб, ўрнатилган эди. Конрад Аденауэр жамғармаси вакиллари бу ускунани ҳам катта қизиқиш билан томоша қилди.

Марказ раҳбарияти билан суҳбатда халқаро анжуманлар ташкил қилиш ва ўтказишда ҳамкорлик, жамғарма томонидан Марказни техник ва технологик қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон билан Германия ўртасида соҳа олимлари ва тадқиқотчиларининг тажриба алмашуви ва малакасини ошириш борасида илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …