Home / ЯНГИЛИКЛАР / ИЛМ АҲЛИНИНГ ЖОНКУЯР УСТОЗИ

ИЛМ АҲЛИНИНГ ЖОНКУЯР УСТОЗИ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) тегишли Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги қарорига биноан www.uza.uz сайтининг илм-фан бўлими (электрон журнал) ташкил этилган.
Бу бўлим илмий доиралар учун техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, ҳуқуқ ва тиббиёт каби соҳаларда олиб борилаётган тадқиқотлар, илмий-назарий янгиликлар хусусида виртуал муҳитда ахборот ва тажриба алмашиш имконини яратди.
Шунингдек, бўлим Илмий кенгашлар тақдим этган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан кенг жамоатчиликка етказиб берадиган виртуал ахборот манбаи сифатида хизмат қилмоқда.
Таҳрир ҳайъати аъзолари ҳар бир соҳа бўйича улкан илмий ютуқларни қўлга киритган, мамлакатимиз илм-фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган, муайян фан йўналишида фаолият кўрсатаётган академиклар, профессор-ўқитувчилардан иборат таркибда жамоатчилик асосида ташкил этилган.
Электрон журнал Таҳрир ҳайъати аъзолари сафида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро-илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Омонович Тўраев ҳам борлиги тўғрисидаги янгилик Марказ ходимлари қалбини фахр ва ғурурга тўлдирди.
Устознинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва илмий тадқиқотлари барча учун ибрат ва намунадир. Бугунги кунда устознинг юзлаб шогирдлари турли соҳаларда юртимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Бахтиёр Тўраев 70 ёшни қаршилаш арафасида бўлса-да, катта энергияси, шижоати ва илмини янада бойитиш йўлидаги қатъияти билан кўплаб ёш тадқиққотчиларга ўрнак бўлиб, бой ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашишдан чарчамайди.
Хусусан, устоз бошчилигида Марказда ҳар ой ёш илмий-тадқиқотчилар учун “мастер класс” ўтказиш анъанага айланган.
Бугунги янгилик шундан иборатки, устоз Бахтиёр Тўраевнинг кўп йиллик меҳнати самараси бўлган “Голографик коинот ҳақида мулоҳазалар” номли илмий мақоласи ЎзАнинг электрон журналида чоп этилди.
Мақолада квант механикасининг кўп тармоқли коинот назариясига асосланган замонавий космологик концепцияси ва голографик коинотнинг космологик манзарасига оид фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
Мазкур илмий мақола сайтимиз ўқувчилари эътиборига ҳавола этилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …