Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказ тадқиқотчилари навбатдаги тарғибот тадбирида

Марказ тадқиқотчилари навбатдаги тарғибот тадбирида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими ташаббуси билан 31 октябрь куни Самарқанд Давлат университети Биология факультетида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Ёшлар таълим-тарбиясида мутафаккир ва алломалар маънавий меросининг ўрни” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда факультет ўқитувчилари, илмий ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб, иштирокчиларга юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб берилди.

Марказ тадқиқотчиларининг Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти ва ижоди, илмий мероси, уларни ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Айниқса, мутафиккир ва алломаларнинг илмий меросида илгари сурилган ёшлар таълим-тарбияси ва маънавий камолоти масалалари ҳақидаги маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими
Ж.Жумаев

Check Also

Имом Бухорийнинг ислом тарихига оид нодир асари тақдимоти

Жорий йилнинг 27 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк муҳаддис …