Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / دربيان مسايل طريقهء تكفين و تجهيز جنازه (Дар баёни тариқаи такфийн ва тажҳизи жаназа)

دربيان مسايل طريقهء تكفين و تجهيز جنازه (Дар баёни тариқаи такфийн ва тажҳизи жаназа)

№ inv. MR 192/III

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар тўрт фаслдан иборат бўлиб, уларда маййитни ювиш, кафанлаш, жаноза намози ва қабрга қуйиш, қабрни зиёрат қилиш билан боғлиқ шариат урф-одатлари келтирилган. Машҳур фақиҳ алломаларнинг “Канзу-л-ибод”, “Заҳира”, “Ҳидоя”, “Бурҳония”, “Сирожия”, “Хония”, “Таҳовий” ва “Солату Масъудий” сингари фиқҳий асарларидан, шунингдек, Имом Сарахсий, Имом Ғазоллий, Ҳужжатуддин Балхий каби фақиҳ алломаларнинг асарларидан ҳам кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 72б).

Асар боши (в. 72б) :

حمد به قیاس وثنای بی منتهاى مر پادشاه را که درود بلا نهایه برسول او که شفیع المزنبین …

Асар сўнги (в. 82б) :

… در جامی الصغیر خانی اورده كه  مستحب است پاشیدن اب بر بلای قبرتاکه پریشان نشود خاکه قبر

Библиография : СВР IV, № 3461-3462.

Колофон (82 б) :

تمت الكتاب

Настаълиқ. 11 варақ. (в. 72б-82б) ; 82б варақда Қуръон ҳақида дуо бор ; 83а-84б варақларда тукий тилда ҳалол ва харом нарсалар ҳақида фиқҳий маълумот бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 185´95 mm. варақ ўлчами : 270´155 mm. варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли. Таякиси матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …