Home / ЯНГИЛИКЛАР / Халқаро ислом академиясида кўргазма

Халқаро ислом академиясида кўргазма

Бугун 21 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг “Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Ўмон ислом рисоласи” номли кўргазма ўз ишини бошлади.

Тадбирни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари  Музаффар Комилов табрик сўзи билан очиб берди.

Мазкур кўргазма Ўмон султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Бундан ташқари кўргазма доирасида юртимиздаги барча ижодкор ва ҳаваскор ёшлар ўртасида “Бағрикенгликни тарғиб қил!” кўрик танлови ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, бўлиб ўтаётган кўргазмада видеолавҳалар, соялар санъати, араб хаттотлиги, Ўмон маданияти ҳақида китоблар, амалий санъат, “Бағрикенглик учун нима иш қилдинг” номли викторина, қум анимацияси санъати, замонавий Ўмон фотокўргазмаси каби кўргазмалардан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь кунига қадар давом этадиган кўргазма сўнгида танловда ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланади.

Манба: religions.uz

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …