Home / ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР / Малайзияда ҳам Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази очиладими?

Малайзияда ҳам Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази очиладими?

Аввал хабар берганимиздек, бугун Марказга Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья ва Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқуллодда ва Мухтор Элчиси Хенди Ассан бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар дастлаб, муҳаддислар султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Шундан сўнг, мажмуа ёнида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилган халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида Марказ илмий жамаоси ва  меҳмонлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.  Унда директор ўринбосари Шукрулло Умаров марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари тўғрисида, шунингдек, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар хусусида маълумот бериб ўтди.

Ўз ўрнида мартабали меҳмон ҳам ташриф таассуротлари ва режалари билан ўртоқлашди.

– Авваломбор, бизни  юксак ҳурмат ва эътибор билан кутиб олганингиз учун миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистонга ташрифим унутилмас онларга бой болмоқда. Юртингиздаги ўзгаришларни кўриб, очиғи ҳайратландим. Улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлдим. Ташрифимиз доирасида Республикангиз ташқи ишлар вазири билан учрашдик. Суҳбатимиз давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хусусида ҳам маълумот алмашдик. Бугун Марказ биносини кўриб қурилиш услубига юксак баҳо бердим. Биз ҳам келгусида Малайзияда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказини очишни режалаштираяпмиз.

Муассасанинг Малайзиядаги  ислом тадқиқот марказлари ва университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйганини эшитиб хурсанд бўлдим. Яқин ойларда малайзиялик исломшунос олимлар ва илмий-тадқиқотчилардан бир гуруҳининг юртингизга саёҳатини ташкил қиламиз. Улар ҳам Марказ ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишади. Бу эса, илмий муассасаларнинг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайишига, биргаликда кўплаб тадқиқот ишларини амалга оширишига хизмат қилади деб ўйлайман. Мамлакатимиз Марказнинг илмий-тадқиқот йўналишидаги истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини билдираман деди,- Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳадис илми мактаби ҳиндистонлик алломаларда катта таассурот қолдирди

Бугун 11 ноябрь куни Ҳиндистоннинг машҳур Дорул улум Девбанд унверситетининг “Ҳадиси шариф ва ҳадис илмлари …