Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий-тадқиқотчилари халқаро форумда иштирок этмоқда

Марказ илмий-тадқиқотчилари халқаро форумда иштирок этмоқда

Айни кунларда Марказ директори Шовосил Зиёдов ва илмий тадқиқотчи Барот Амонов Булғор ислом академияси ректори Дониёр Абдураҳмановнинг таклифига биноан Татаристон Республикасида бўлиб ўтаётган “Россия мусулмонларининг илоҳиёт мероси” I халқаро форумида иштирок этмоқда.

Форумга Россия Федерацияси ва хориждаги қатор олий ўқув юртлари раҳбарлари, ижро ҳокимияти вакиллари, таниқли фан, таълим ва маърифат намояндалари таклиф этилган.

Анжуман давомида Россия ва мусулмон мамлакатларининг анъанавий исломий-маънавий қадриятларини сақлаш, ўрганиш ва ривожлантириш, илоҳиёт ва исломий таълимни ривожлантириш, маданий цивилизация ва динлараро мулоқотни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Форум 19 октябрга қадар давом этади.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …