Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ШУКУРЖОН ЗУҲУРОВНИНГ ТАШРИФИ

ШУКУРЖОН ЗУҲУРОВНИНГ ТАШРИФИ

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров 8 октябрь куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Шундан сўнг юксак мартабали меҳмон Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Марказ музейи билан танишув ва илмий ходимлар билан суҳбат чоғида ўзаро ишончга асосланган олий даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама ҳамкорликни юксак поғонага кўтаришга хизмат қилгани, Тожикистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин далили экани таъкидланди.

Марказ фаолияти билан яқиндан танишган Шукуржон Зуҳуров бу ердаги шароитга юксак баҳо бериб, илмий ходимларга муваффақиятлар тилади.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюк саркарда, адолат ва улуғворлик тимсоли”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий …