Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Tashkent Book Fest” да иштирок этаётган қозоғистонлик ноширлар Марказ фаолияти билан танишди

“Tashkent Book Fest” да иштирок этаётган қозоғистонлик ноширлар Марказ фаолияти билан танишди

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Tashkent Book Fest” I Тошкент китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этаётган қозоғистонлик бир гуруҳ ноширлар 4 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Меҳмонлар, шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлиб, илмий тадқиқотчилар ва тингловчилар учун яратилган шароитлар, Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, Имом Бухорийнинг нодир қўлёзма асарлари билан яқиндан танишди.

Марказ илмий ходимлари томонидан нашрга тайёрланган китоб ва рисолалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …