Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / خلاصة الفقه (Хулосату ал-фиқҳ)

خلاصة الفقه (Хулосату ал-фиқҳ)

№ inv. MR192/VII

Муаллиф. Абдулатиф ал-Лаҳурий

Фиқҳ. Асар ўн саккизта бобдан иборат бўлиб, уларда тавҳид, Расулуллоҳнинг сифатлари, иймон сифатларининг зикри, мерос ҳақида, таҳорат, ғусл, мусулмонинг одоби, иймон, иймоннинг икки қисмга бўлиниши ва унинг шартлари, ақоид илми, суннатларга амал қилиш, фарз, вожиб, суннатнинг турлари, илм ўрганишликнинг фарзлиги, сатр авратнинг фарзлиги, талоқнинг турлари, никоҳ, идда, ҳайз, нифос, ҳад, таяммум, масҳ, шариат аҳкомлари, муқим ва мусофирнинг ҳукми, соҳиби узур баёни, саждаи саҳв, сажди тиловат, намознинг суннат, мустаҳаблари, макруҳлари, имомат ва беморнинг намоз ўқиши каби масалалар ёритилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 145б).

Асар боши(в. 145б):

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد و آله و اصحابه اجمعين اما بعد از حمد و ثنا مر حضرت واجب الوجود را …

Асар сўнги(в. 219 б) :

… بی بی عایشه رحمة الله تعالی عنها چنین فرمایندکه رسیدم از سید المرسلین که در روز قیامت در است مر دراست را یاد کند …

Настаълиқ. 75 варақ. (в. 145б-219б); 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб фсиллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курраса 8; матн ўлчами : 180´90 mm. варақ ўлчами: 265´150 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли. Таякиси матодан.

Қўлёзманинг ҳолати: олд муқоваси йўқ, муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …