Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Шарҳ матолиб ал-мусалли (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

Шарҳ матолиб ал-мусалли (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

№inv. MR 127/II

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 8б).

Асар боши (в.8б) :

معنى التسمية بالفارسة على الحقيق بنام خداى بى همتا اغاز ميكنم من كه روزى و هذه است …

Асар сўнги (в. 50а) :

… مولانا سعد الملة و الدين سقى الله سره و جعل الجنة مثواه جزاءه الله تعالى خير الجزاء

Колофон (в. 50а) :

تمت هذه النسحة الشريفة المهونة المبارك فى يد الفقير الحقيرالى الراجى الى رحمة الله تعالى ملا نعمت الله ابن خيرالله صوفى غفرالله تعالى ذنوبهما وسترعيوبهما فى شهر المحرم فى سنة ١٢٨١ ويوم الاتمام يوم الاحدى الثانى اوالثالث من الشهر المذكور تم الكتاب يسر الثواب شود بتوفيق خدى الاينام اين كتاب روز يكشنبه تمام هركه خواند دعا طمع دارم كه من بنده كنه كارم

Кўчирилган сана (в. 50а) : 12 ёки 13 муҳаррам 1281/1864 й. 16 ёки 17 июнь якшанба куни тугатган.

Хаттот (в. 50а) : Мулло Неъматуллоҳ ибн Хайруллоҳ Сўфий.

Настаълиқ. 43 варақ. (в. 8б-50а) ; 26а варақда матн қизил рамка ичига олинган ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякиси ажралиб кетган, муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 41 Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд …