Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маърифат масканида Тошкент вилояти ёшлари

Маърифат масканида Тошкент вилояти ёшлари

Бугун 10 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўка туманининг 170 нафарга яқин фаол ёшлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, жумладан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиш асносида халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Ёшларга дастлаб, юртимиздан етишиб чиққан улуғ аллломаларимиз ҳаёти ва ижоди шунингдек, улар томонидан ёзиб қолдирилган нодир асарлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шундан сўнг, марказ музей фондидан ўрин олган Имом Бухорийнинг қўлёзма асарлари нусхалари ва бошқа экспонотлар билан таништирилди.

Бундан ташқари, марказ кутубхонасидаги мавжуд ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик асарлар ҳамда бу ерда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма асарлар, уларда илгари сурилган эзгу ғоялар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Марказ ташкил этилгандан сўнг, ўтган қисқа давр мобайнида илмий ходимлар томонидан турли ёш тоифасига мўлжаллаб ҳар хил мавзулардаги китоб ва рисолалар нашрга тайёрланди. Ёшларга  мазкур китоблар ҳам кўрсатилиб, улар келгусида ўқувчи ёшлар таълим-тарбиясида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …