Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқанд шаҳрида “Ноширлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Самарқанд шаҳрида “Ноширлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги   Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан самарқандда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан  2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган  “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси  муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда депутатлар, ноширлик ва матбаа соҳаси ходимлари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди.

Хусусан тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими ходимлари ҳам ўзларининг зарур таклиф ва тавсиялари билан иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчилари дастлаб, иштирокчиларга янги таҳрирдаги қонуннинг мазмун-моҳияти унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида  маълумотлар беришди.

Шундан сўнг,  вилоятдаги ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ва идоралар ходимларининг олдиларида турган долзарб вазифалар уларни ўйлантираётган муаммолар ва унинг ечими хусусида сўз юритилди.

Айтиш жоизки, янги таҳрирдаги қонунга “ноширлик фаолияти”, “нашриёт”, “ноширлик маҳсулоти”, “матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи”, “нашрнинг чиқишига доир маълумотлар”, “ноширлик фаолияти субъектлари” каби тушунчалар киритилмоқда.

 Бу ўзгаришлар амалдаги қонуннинг муайян қоидалари ноаниқлигининг олдини олиш билан бирга замонавий қонунчилик техникасига, ҳозирги амалиётнинг талабларига, шунингдек, ноширлик фаолиятининг институционал ривожланишидаги тенденцияларига мувофиқ матнни баён этиш учун конструктив имкониятлар яратади.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …