Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / المطول (Ал-Мутоввал)

المطول (Ал-Мутоввал)

المطول ( شرح التلخيص المطول) 
Ал-Мутоввал (Шарҳ ат-талхис ал-мутоввал)

№ inv. MR 137/II

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Балоғат. Ушбу асар Муҳаммад ибн Абдураҳмон Қазвинийнинг (ваф. 739/1339 й.) “ат-Талхис фий улум ал-балоға” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, унда араб тили нотиқлигидаги балоғатга оид мулоқатда қўлланиладиган маъжозий маънога эга сўзларнинг келиш қоидалари, Қуръони карим ва ҳадиси шарифда келган хабарларга ишора қилувчи халқ ичида ишлатиладиган ибораларнинг қўлланилиши ҳақида маълумотлар шарҳлар асосида келтирилган. Шунингдек, араб тилидаги исмларнинг асл ва маъжозий ўринларда қўлланилиш турлари баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Араб.

Асар боши (в. 33б) :

… من انواع التخبير تخبير الإشارة وهو ان لا يظهر باللفظ بل بالإشارة كقوله خلقت الحية موسى باسمه اما الإقتباس فهو ان يضمن الكلام نشرا او نظما شيأ من القرءان والحديث …

Асар сўнгги (в. 37а) :

… وقد شبه وجه الماء اوان الأصيل هو الشج الذى له اختل وعرق وذهبه هو ورقه الذى اصغر يرد الخريف وسقط فيه على وجه الماء وكل من هذين الوجهين ابرد من الآخر مطول فى بال التشبيه

Библиография : GAL I, 295 ; SB I, 536 ; Ahlward, № 7191-92 ; Blochet, Arabe № 5380, 6380, 6588; Karatay IV, № 8072-8074; BnF Arabe № 516 ; Xalidov, № 8163-85, № 10789.

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 33б-37а) ; 22 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …