Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АҚШ делегациясининг ИБХИТМга ташрифи

АҚШ делегациясининг ИБХИТМга ташрифи

Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастурига мувофиқ, 17-19 сентябрь кунлари АҚШ Давлат департаментиниг халқаро диний эркинликлар бўйича элчиси С. Браунбек бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи белгиланган.

Ушбу ташриф дастурига мувофиқ, делегациянинг икки нафар аъзоси – АҚШ Давлат департаментининг экстремизм билан кураш офиси директори Ирфан Саид ва халқаро диний эркинликлар офиси Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Самир Ҳусайн ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Питер Галусдан иборат бир гуруҳ меҳмонлар 2018 йил 16 сентябр куни Самарқандга ташриф буюришди.

Делегация аъзолари дастлаб Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришди, уларни директор Ш.Зиёдов бошчилигида марказ илмий ходимлари кутиб олишди. Бу ерда меҳмонлар билан тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида марказ илмий ходимилари ва меҳмонлар ўртасида  самимий мулоқот бўлиб ўтди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. “Президент Ш.Мирзиёевниг АҚШга давлат ташрифи пайтида айтгандан кейин  ушбу Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақида бизда жуда катта қизиқиш пайдо бўлди” – деди Ирфан Саид. Учрашув савол-жавоб шаклда давом этиб қатнашчилар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Меҳмонлар ИБХИТМ қўлёзмалар фонди билан ҳам танишиб, бу ердаги нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни кўздан кечиришди ва эсдаликлар китобига ўзлариниг тилак ва дастхатларини қолдиришди. Делегация аъзоларига ИБХИТМ фаолияти акс этган буклет тақдим қилинди.

Шундан сўнг, делегация аьзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази янги қурилаётган биносига ташриф буюриб, у ердаги қурилиш ишлари билан яқинда танишди.

Ташриф ниҳоясида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишди. Шу билан делегациянинг Имом Бухорийга ташрифи катта таассуротлар билан ўз якунига етди.   

Б. Каримов
Диний-маърифий тадбирлар  бўлими ходими
ИБХИТМ Матбуот хизмати 

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …